UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  0 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  0 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   4 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  7 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  25 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  7 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  37 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3

Акбар Усмонов: "Эрон клубларини қачон мағлуб этамиз? Бунга оз қолди" Янгиликлар

Акбар Усмонов: "Эрон клубларини қачон мағлуб этамиз? Бунга оз қолди"

Ўтган ҳафтада футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати якунига етди.

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ўтган мусобақада юртимиз шарафини Олмалиқнинг АГМК клуби ҳимоя қилди. Александр Петров бошчилигидаги жамоа гуруҳда иккита ғалаба ва битта мағлубият билан чорак финалга чиқди. Чорак финалда мусобақа мезбони "Порт ФК" клуби мағлуб этилди ҳамда АГМК ўз тарихида илк бор ярим финалга йўлланма олди. Афсуски ярим финалда Эрон чемпиони "Мес Сунгун"га имконият бой берилди. Учинчи ўрин учун баҳсда олмалиқликлар Вьетнамнинг "Тай Сон Нам" клубига ютқазиб қўйишди ва мусобақада тўртинчи ўринни банд этишди. Биз Осиё чемпионатида иштирок этиб, 6та гол уришга муваффақ бўлган Акбар Усмонов билан суҳбатлашдик.

- Осиё чемпионатидаги ўйинлар ҳақида нима дея оласиз?

- Мусобақадаги ҳар бир ўйин финалга тенг бўлганини таъкидлаш лозим. Бизнинг гуруҳ "ўлим гуруҳи" эди. Шу боис ҳам ҳеч бир учрашув биз учун осон ўтгани йўқ. Лекин мана шу гуруҳдан чиқа олганимиздан хурсандмиз.

- Осиё чемпионатидаги энг қийин баҳс қайси бўлди ва нима учун?

- Юқорида айтганимдек барча ўйин қийин бўлди. Лекин энг қийини менимча учинчи ўрин учун баҳс бўлди. Чунки учрашув давомида ҳисобда олдинда бориб якунда ютқазиб қўйдик. Жуда ҳам алам қилди. Бироқ барча айб ўзимизда, яхши бошладик ва консентрацияни йўқотиб қўйдик.

- Таиланддаги мусобақанинг ярим финалида Эроннинг "Мес Сунгун" клубига имконият бой берилди. Статистикага муроажаат қилсак Эрон терма жамоаси ва Эрон клубларини умуман мағлуб этмаган эканмиз. Уларни қачон мағлуб эта оламиз?

- Ишонинг жуда оз қолди. Бу бизнинг қўлимиздан келишига амин бўлдим. Чунки бугунги кунда ажойиб авлодга эгамиз. Профессионал тайёргарлик билан ҳар қандай рақибни енгса бўлади ва бу асло баландпарвоз гаплар эмас.

- АГМК Осиё чемпионатида якунда 4-ўринни эгаллади. Шахсан сиз бу натижадан қониқдингизми?

- Нолишга ҳаққимиз йўқ. Лекин медаль билан қайтишга имконимиз бор эди. Афсуски бундан фойдалана олмадик. Мағлуб бўлган ўйинларда яққол ўзимизнинг хатолар туфайли ютқаздик. Бироқ бугунги кундаги футзалимизнинг ҳолатига нисбатан олсак бу ажойиб натижа бўлди.

- Голларингизни ўзгача услубда нишонладингиз. Бу нимани англатарди?

- Кўп мухлислар бу ҳақда илиқ фикрлар айтишди. Кўплаб таниқли футболчиларга ўхшатишди. Албатта бундан хурсанд бўлдим. Мен ҳеч кимга тақлид қилганим йўқ, шунчаки она ватанимга бўлган меҳримни ифодаламоқчи эдим.

- Кўпчилик бу таркиб билан АГМК гуруҳдан чиқишга ишонмаганди. Ниманинг эвазига ярим финалга қадар етиб бординглар?

- Менимча жуда ҳам кучли хоҳиш, футзал ўйнаш учун ажойиб муҳит ва халқимиз ишончи. Чунки биз у ердалигимизда кўплаб мухлислар қўллаб-қувватлаб туришди. Фурсатдан фойдаланиб айнан шу мухлисларга катта раҳмат айтмоқчиман.

- Бир неча йиллардан буён АГМКни бошқариб келаётган Александр Петров қандай мураббий?

- Топ даражадаги мураббий бўлмаслиги мумкин, лекин жуда ҳам яхши инсон. Энг муҳими футзалчиларни яхши тушуна олади ва ўз клуби учун борини беради.



- Сизнингча бу мусобақада АГМК сафида энг яхши ўйинчи ким бўлди?

- Менимча, барча 14 футзалчи. Сабаби барчамиз бир мақсад йўлида тер тўкдик ва бу самара берди.

- Ўзбекистон терма жамоаси собиқ устози Хосе Мария Мендез бугунги кунда Таиландда ишламоқда. Мусобақа вақтида у билан кўришиш учун имкон бўлдими?

- Мендез жуда ҳам ажойиб инсон. У бизни кўргани келди. Ҳаммамиз билан кўришди, ҳазиллашди ва кайфиятимизни кўтарди. Мусобақадаги ўйинларимизни мақтади, камчиликларни айтиб ўтди. У мен учун биринчи рақамли мураббий.

- Осиё чемпионатидан кейин дарҳол Ўзбекистон чемпионатига киришиб кетиш қийин бўлмайдими?

- Бундай юқори темпда ўйнаб келиб қийналмасак керак деб ўйлайман. Бунга тез кунда гувоҳи бўламиз.

- Терма жамоамиз Тожикистон, Непал ва Афғонистон билан саралашда ўйнайди. Бу рақиблар ҳозирги кунда қанчалик кучли?

- Очиғини айтиш керак, рақибларга паст баҳо бериш катта хато бўлади. Биз саралаш баҳсларига жиддий тайёргарлик кўрамиз ва ҳар бир ўйинга жиддий ёндошамиз.

- Ўзбекистон терма жамоаси 2016 йил Колумбияда ўтган Жаҳон чемпионатида дебют қилганди. Навбатдаги Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этиши учун нималар қилиш керак деб ўйлайсиз?

- Авваламбор изга кўпла ўқув-машғулот йиғинлари керак. Жиддий жамоалар билан ўйинлар ўтказишимиз лозим. Шунда худо хоҳласа яна Жаҳон чемпионатига чиқамиз.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика