UZ

Сўнгги янгиликлар

06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этилди  0 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  56 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  71 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3

Акаки Шулая: "Мақсадимиз - "Қизилқум"ни элитада олиб қолиш" Янгиликлар

Акаки Шулая: "Мақсадимиз - "Қизилқум"ни элитада олиб қолиш"

Иккинчи даврага жиддий тайёргарлик кўраётган Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси айни вақтда Дукентда машғулотларни олиб бормоқда.

Жамоа таркибда ҳам жиддий ўзгаришларга қўл урмоқда. Ушбу трансферлар қаторида грузялик ярим ҳимоячи Акаки Шулая ҳам бор. Ушбу футболчига бир нечта саволлар билан юзландик.

- Акакаи Ўзбекистонга хуш келибсиз! Сизни бу ерга ким таклиф қилди?

- Салом. Мени бу ерга “Қизилқум” жамоаси мураббийи таклиф қилди. У менинг бир нечта ўйинларимни томоша қилганини ва улар учун кераклигимни таъкидлади. Мен эса фаолиятимдаги янги чақириқни қабул қилдим ва бу ерга келдим.

- Биламиз сиз “Қизилқум” жамоасига келганлардан яна бир ватандошингиз Гиорги Кухианидзе билан дўст экансиз. Бу ерга келишингиздан олдин у билан ҳам маслаҳатлашдингизми?

- Ҳа, Гиорги билан анчадан бери дўстмиз. Ўзбекистонга келишимдан олдин у билан ҳам суҳбатлашдим. Маслаҳатлар сўрадим. Унинг бу ерга келиши ҳам менинг ташрифимга асосий сабаблардан бири бўлди.

- Сизнинг нега айнан “Қизилқум” жамоасининг таклифини қабул қилдингиз? Бу клубда мақсадингиз қандай?

- Мен бу ерга жамоанинг олдига қўйган мақсади учун келдим. Мураббий менга “Қизилқум”ни элитада олиб қолиш кераклиги, бу учун эса барча ишлар қилиниши ва биз ҳам имкони борича ҳаракат қилишимиз кераклигини айтди. Менга курашувчанлик ёқади ва мен шу учун “Қизилқум” таклифини қабул қилдим. Мақсадим эса айтиб ўтганимдек “Қизилқум” жамоасини Суперлигада олиб қолиш ва клубни ўз ўрнига қайтариш.




- Акаки Ўзбек футболи ҳақида бирор бир тушунчага эга бўлиб келдингизми?

- Албатта мен бу ернинг чемпионатини олдиндан кузатиб келардим. Кучли ва тезликка эътибор берилган чемпионатлар сирасига киради. Бу ерда кўплаб грузялик футболчилар тўп тепган. Мен ҳам улар қаторига қўшилганимдан хурсандман.

- Суперлигани кузатиб бораман дедингиз, бу ердаги жамоалар ва уларнинг савияси ҳақида эшитгандирсиз...

- Ҳа, бу ердаги жамоаларни эшитганман. Қолаверса мен ушбу жамоаларга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушдим. Ўзбек футболида энг кучли жамоалардан бири “Пахтакор” жамоаси ҳақида эса анчагина маълумотга эгаман. Ўтган йилги мавсумда жамоа анчагина қизиқарли учрашувлар ўтказди ва якунда чемпион бўлди.

- “Қизилқум” жамоасида ватандошингиз Элгужа Григалашвили тўп тепди ва жамоа мухлислари орасида анчагина “ёқимтой”га айланди. Сиз ҳам жамоа мухлислари ва мутахассислар олдида шундай нуқтага чиқа оламан деб ўйлайсизми?

- Ҳа, бундан хабарим бор. Албатта, мен ҳам шундай натижа қайд этмоқчиман. Жамоа мухлислари менга ишонч билдиришса мен ишониб айтаманки, жамоанинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшаман. Қолаверса мен қачондир жамодан кетсам мени ҳам албатта Элгужага ўхшаб илик фикрлар билан эслашади.

Шоҳруҳ Мейлихолов суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика