UZ

Сўнгги янгиликлар

22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  1 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  5 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  4 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  29 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9

Ака-ука Мбаппелар илк бор ПСЖда бирга шуғулланишди. Этан атиги 16 ёшда Янгиликлар

Ака-ука Мбаппелар илк бор ПСЖда бирга шуғулланишди. Этан атиги 16 ёшда

У Килианнинг голни нишонлашини ўйлаб топган.


Килиан Мбаппе ЖЧ-2022дан қайтганидан сўнг ПСЖ билан машғулотларга киришди.

24 декабрдаги машғулотларда бир йўла икки Мбаппе қатнашди: Килиан билан унинг укаси Этан ишлаган. Бу уларнинг ПСЖ таркибидаги илк қўшма машғулотидир.

Этан Мбаппе ЖЧ-2022 финалида бўлди ва бошқалар билан Килианнинг Аргентина терма жамоаси дарвозасига хет-тригини нишонлади.

Кичкина Мбаппе ҳақида нималарни билиш керак? Келинг, танишиб оламиз.


Этан ПСЖ таркибидаги дебют ўйинда гол урди, одамлар унинг универсаллиги ва ўйиндаги нозик ҳаракатларини қайд этишди


Этан Мбаппе 29 декабрь куни 16 ёшни қарши олади: у Килиан билан бирга 2017 йилда ПСЖга келди ва 12 ёшгача бўлган жамоага қўшилди. Этан ПСЖга қадар акаси билан туғилган ва ўсган Париж атрофидаги шаҳар клуби бўлмиш "Бонди" академиясида ўйнаган. У янги клубидаги илк голни дебют ўйинида урди.

Этан – чап оёқда ўйнайдиган марказий ярим ҳимоячи ва таянч ҳудудида ҳам ҳаракат қила олади. У 14 ёшида юқори даражада ўйин кўрсатди ва шу сабаб 17 ёшгача бўлган жамоага кўчиришди. ПСЖ 2021 йилда ўсмир билан 2024 йилга қадар уч йиллик шартнома имзолади. Кичкина Мбаппе тезлик билан ўсмоқда: у ўтган йили ҳатто Франция терма жамоасининг 16 ёшгача бўлган термасига ҳам чақирув олди.



ПСЖ тизимидаги мураббийлар Этаннинг универсаллиги ва ўйинни кўра олишини қайд этишди. "Бу жуда ақлли ярим ҳимоячи, – деб таасурот олганди академия собиқ директори Клерфонтен Клод Лафарг. – Унинг ўйинида жуда кўп енгиллик бор ва ақлли ўйнайди. Албатта, у ҳали ривожланишда.

Айнан Этан Килианнинг қўл ҳаракатлари билан ижро этадиган нишонлашини ўйлаб топган. Бу ҳақда ПСЖ ҳужумчисининг ўзи BeIN sports билан интервьюда айтиб ўтди. "Бу Playstation'дан бошланди. У гол урди ва шунақа ҳаракатлар билан нишонлади. Беш дақиқадан сўнг эса ўйинни тўхтатди ва мендан ҳаётда гол урганимдан сўнг шундай қилишни сўради. Мен эса кейинги голимни "Боруссия"га Дортмундда урдим ва ваъдани бажардим, Этан эса хурсанд бўлди. Мен унга "Энди бу менинг ҳаракатларим, уни сендан ўғирладим" дедим.


Этан Мбаппенинг яна бир футболчи акаси бор. У фаолиятини 31 ёшда Туркияда якунлаган


Жирес Кембо Экоко ҳақида билармидингиз? Бу Килиан ва Этаннинг ўгай акаси. Кембо Экоко Конго ДР пойтахти Киншасада туғилган, аммо олти ёшида тоғаси ва опаси билан Бондига келган. Онаси Жиресни маълумот олиш учун Европага юборди, ўзи эса отаси билан Конго ДРда қолди.

Жирес Кембо Экокони Францияда Мбаппенинг оиласи асраб олди. Конголик 9 ёшда "Бонди" академиясига кирди: у ерда кейинчалик Килиан ва Этан шуғулланишди. Иқтидорли йигит 13 ёшида машҳур Клерфонтен футбол академиясига саралашдан ўтди, уч йилдан сўнг эса "Ренн" билан Франция ёшлар терма жамоаси ўйинчиси сифатида профессионал шартнома имзолади. Унга техникаси сабаб ҳатто "Кембиньо" лақабини ҳам беришганди.



Кембо Экоко "Ренн"да олти йилни ўтказди, еврокубокларда гол урди ва ҳатто Франция лигаси кубоги финалига ҳам чиқди ("Генгам"га 1:2 ҳисобида мағлубият). Аммо, Франция клубидан сўнг фаолияти пастга шўнғиди: БААдан "Ал Айн", Қатардан "Ал Жайш", Дубайдан "Ал Наср" ва Туркиядан "Бурсаспор" жамоаларида ўйнади ва 31 ёшди фаолиятига якун ясади.

У клублар миқёсида фақатгина икки мамлакатда соврин ютган: БАА чемпионати (2012/13 ва 2014/15), БАА Суперкубоги-2013 ва Қатар кубоги-2014.

Жирес Кембо Экоко катталар терма жамоасида барибир ўйнамади: Франция ва Конго ДРдан бирини танлаши мумкин эди, аммо фақатгина Франция U-21 (2011 йилдан 2013 йилгача 9та ўйин)да иштирок этди.



Этан Мбаппе акаларидан футболдаги имкониятлари бўйича Кембо Экокодан кўра Килианга яқинроқдек. Янги футбол юлдузининг туғилишини кузатиш янада қизиқроқ.


Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика