UZ

Сўнгги янгиликлар

22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  0 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 22:12Саудия Арабистонида бугун чемпион аниқланиши мумкин  0 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  2 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  4 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  5 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  9 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  7 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  1 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  9 18:29"Арсенал" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 18:07"Нефтчи" бош менежери Грузия клуби академиясида бўлди  6 17:47Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 мусобақасида қатнашадиган таркиби маълум  8 17:22Винисиус Жуниор футбол империясини кенгайтирди: "Реал" вингери Бразилиянинг "Атлетик" клубини сотиб олди  2 16:54"Тоттенхэм" футболчиси операция қилинди ва МЮ билан ўйинни ўтказиб юборади  1

Ажойиб хаёлпараст Янгиликлар

Ажойиб хаёлпараст

Туш ўнг бўлмас, ўнг туш бўлмас.

Ютуқларию камчиликларини елкасига ортганча 2024 йил бизни тарк этишга ва тарихга айланишга тайёрланмоқда.

2025 йил ўзбек футболида ҳаммаси бошқача бўлар экан...
- 2025 йилда ҳар қандай ҳисобдаги мағлубиятдан кейин матбуот анжуманига бош мураббийнинг ўзи кирар экан;

- Янги йилда матбуот анжуманлари ОАВ ходимлари билан лиқ тўла залларда ўтказилар экан;

- Терма жамоа қандай натижа қайд этишидан қатъи назар футболчилар микст зонада уларни кутиб турган журналистларнинг саволларига жавоб беришар экан;

- Суперлига ва кубок беллашувларида журналист ва фотографлар учун ҳамма шароитлар биз ҳавас қиладиган давлатлардаги каби бўлар экан;

- Футболга ихтисослашган янги телеканал очиларкан;

- Ўйинларни трансляция қилиш учун янги КТС (Кўчма телевизион студия) сотиб олинаркан;


- Суперлига ва кубок ўйинлари 12 та камерада трансляция қилинар, тасвирларни сифати кўзларни қувнатаркан;

- Ҳакамлар ВАРни эшитиш ёки кўриш учун 40 сониядан кўп сарфлашмаскан;


- ЎФА, ПФЛ ва ҳамма ўзбек клубларимиз йил охирида ОАВ орқали мухлислар учун ҳисобот конференцияси ўтказишаркан;

- Клубларимиз машғулот учун ўзлари 50 тадан тўп сотиб олишаркан, ўйинларда эса ПФЛ берадиган тўпларни янгидек сақлаган ҳолда фойдаланишаркан;

- Янги мавсумда ҳеч ким вақт чўзмасмуш, ҳамма футбол ўйнашни хоҳлармуш;

- Охирги турларга бориб ғалати ўйинлар ва натижалар йўқ бўлиб кетармуш;

- Суперлигадаги легионерларни кўриб кўз қувнармуш;

- Суперлигада тўпурар бўлган футболчи 30 та гол ураркан;

- Суперлига ва Пролига клублари футболчи ва мураббийларидан тортиб барча ходимларигача бирдек экипировка берармуш;

- Клублар хориж йиғинлари ва сафар ўйинларига матбуот котиби, фотограф ва медиа хизматидаги операторни олиб бораркан;


- Футболчиларга иккиталик премия, ходимларга эса битталик деган тушунча футболимизда йўқ бўлиб кетаркан, иккиталик бўлса бу ҳаммага бирдек амал қиларкан;

- Футболимизда майдон ташқарисидаги эмас, майдондаги интригани кўриб АПЛни кузатадиган мухлислар стадионга қайтишаркан;

- Мавсум охирига бориб палон клуб 3 ойдан бери маош бермасмуш, мукофот пулларини бермабди деган гап-сўзлар умуман йўқ бўлиб кетаркан. Гўё ўзбек футболида бундай нарсалар ҳеч қачон бўлмагандек туюларкан;

- Мухлислар 10-15 йил олдин бўлгани каби стадионга қайтаркан;


Ҳаммаси жуда яхши кетмоқда... Шу онда қулоғимга қандайдир мусиқа чалина бошлади. Будилник жиринглаётган экан. Энди аста ўрнимдан тураман ва болажонларни боғчасию мактабига ташлаб, ишга кетаман...

Қўшиқнинг фонограммаси яхшими ёки жонлиси?!

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика