UZ

Сўнгги янгиликлар

07:21ЖЧ-2026 саралаш. Бугун терма жамоамиз муҳим учрашувда майдонга тушади  2 03:01Миллатлар лигасининг чорак финалига чиққан барча 8 жамоа номи маълум бўлди  1 02:55Миллатлар лигаси. Роналду иштирок этмаган баҳсда Португалия дуранг ўйнади  1 02:48Миллатлар лигаси. Испания сўнгги дақиқалардаги пенальти эвазига ғалаба қозонди  0 02:15АПЛнинг энг тез югурадиган футболчилари (ТОП 10)  0 01:35Бен Дэвис Сон ҳақидаги хазили учун дисквалификация Бентанкур ҳақида: "Бундай нарсаларга жиддий қараш кераклигини тушундик"  1 23:29Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувида ишлайди  2 23:01Алдервейрелд ваҳима касаллиги туфайли Бельгия терма жамоасини тарк этганини айтиб берди  2 21:09Аморимга трансферлар учун тен Хагга нисбатан камроқ пул беришади  3 20:45Эшитдик-да! "Нефтчи" икки мураббийга жавоб бермоқчи  11 20:31"Бавария" стадионидаги чим U15 жамоаси майдонига юбориляпти  7 20:28"Қизилқум"нинг икки футболчисига бир қатор клублар қизиқмоқда  2 19:54Саудия Арабистонида можаро авж олди. Айрим легионерлар маош олишмаяпти  7 19:28Футзал бўйича Олий лига. "Максам-Чирчиқ" "Металлург"дан устун келди  0 19:07Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади  0

АЙБ ҲАММАМИЗДА, АЙНИҚСА СИЗЛАРДА! Янгиликлар

АЙБ ҲАММАМИЗДА, АЙНИҚСА СИЗЛАРДА!

Агар бу мақолани ўша, Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатидан аввал ёзганимда душманга айланардим, қўярдим.

Ҳозир ёзяпман, айтишингиз мумкин, ҳа энди бўлиб ўтган ишдан кейин ҳамма нарсани ёзса бўлади. Келинг, каллани бир жойга қўямиз-да, сўнгги йиллардаги натижалар аслида қандай келган-у, жорий мавсум нима учун ишимиз юришмаганини танганинг орқасига қараб шарҳ берамиз. Икки терма жамоамизнинг ўйинидан келиб чиқиб, мен мураббийларни айбламаган бўлардим.

“МАШЪАЛ”НИНГ ИСТЕЪДОДЛАРИ ҚАЕРГА ЙЎҚОЛДИ?

Бундан икки йил аввал Фомичев давридаги “Машъал” ҳақида танқидий мақола ёзган эдим. Ўша йиллари “Машъал”да Тони Линдберг, Милорад Рисанович, Алик Ҳайдаров, Игорь Петкович ва Илья Фомичев ҳаракат қилган эдилар. Бу футболчиларнинг бирортаси олий лигамиз талабига жавоб бермас эди. Шунинг учун ҳам “Машъал” якунда кучлилар лигасини тарк этди. Терма жамоа сафида Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Шуҳрат Муҳаммадиев ўша йили бор-йўғи 13та ўйинда қатнашган. Тўғри, орада кичик жароҳатлар бўлган, Жаҳонгир Абдумўминов эса ўша йилнинг ўзидаёқ мавсумни тўлиқ ўтказиши мумкин эди. Куни кеча “Пахтакор”га қарши ажойиб ўйин намойиш қилган Ўткир Юсупов мураббийлар назаридан четда қолиб кетди. Худди бир йил аввалги Элдор Суюнов каби. “Машъал” ўз тарбияланувчиларининг қадрига етмай қўйган ҳолда қуйи лигага тушиб кетди. Қолаверса, Баҳром Давлатовнинг клубдан кетиши натижасида академиядаги сифат кескин тушиб кетди. Йиллар давомида академияни бошқариб келган Владимир Павленко охир-оқибат ишдан кетишга мажбур бўлди. Ҳар йили юқори савияда ўтказиб келинадиган “Лукойл” турнири ҳам “тагига олди”. Мексикадаги ЖЧга “Машъал”дан 4 нафар футболчи иштирок этган, Ғанишер Холмуродов, Сардор Раҳмонов, Бобур Давлатов ва Холмурод Холмуродов. Уларнинг бари асосий таркиб футболчилари эди. Таиландда “Машъал”дан Раҳим Шарипов ва Бакир Муртазоев Осиё чемпионати қайдномасига киритилди. Раҳим Шарипов битта ҳам ўйинда майдонга тушмади, Муртазоевда эса бор-йўғи 15 дақиқа. Мьянмада эса Элдор Шомуродов 1995 йил тарбияланувчиси сифатида мусобақани тўлиқ ўтказди. Аслиддин Абдиев дастлабки икки турда асосий таркибдан жой олмади. Отабек Шукуров эса 1996 йил эканлигини инобатга олсак, “Машъал”дан 1995 йил учун рақобатни юзага келтирадиган футболчи деярли чиқмаган. Нима учун фақат “Машъал”га ёпишиб олдингиз деманг, ҳозир бошқа клубларга ҳам навбат келади. “Машъал”дан бошлаганимнинг сабаби бор, Муборакда Ўзбекистонда биринчи бўлиб академия очилди, ҳа айнан биринчи бўлиб. Илк академия “Пахтакор”да эмас, айнан Муборакда очилган эди. Бунинг учун қанча меҳнат кетмади дейсиз, йиллар давомида қилинадиган селекция, инфраструктурани шакллантириш. Энг биринчи интернетга уланган компьютерлар ҳам “Машъал”да ишга тушганди. 2012 йил ўз академияси ёрдамида “Пахтакор” чемпион бўлди, “Машъал” эса биринчи лигага равона бўлди. Фозил Мусаев, Лутфулло Тўраев, Илҳом Суюнов, Жаҳонгир Жиямуродов, ака-ука Давлатовлар, Камолиддин Мурзоев каби футболчиларни катта футболга учирма қилган “Машъал”дан сифат йўқолган. 

Бундан икки йил аввалги тахминим афсуски амалга ошди, мен ўшанда агар “Машъал”ни йўқотсак, яъни бизга футболчи етказиб бериб турган “Машъал”ни, ўсмир ва ёшлар терма жамоамизга жиддий салбий таъсир ўтказишини айтган эдим. Шундай бўлди ҳам. Тўғри ЎФФ клубларнинг фаолиятига аралаша олмайди, аммо бу вазиятда аралашмаса бўлмайдиганга ўхшаяпти. Агар иш шундай давом этса, Таиланд ва Мьянмадаги Осиё чемпионатлари ҳолва бўлиб қолади. Шахсий фикрим, жамоанинг бугунги кундаги вице-президенти Илҳом Қурбонов чин дилдан ўзбек футболи йўлида хизмат қилиш ниятида бўлса, ўзи учун махсус дастур ишлаб чиқсин, ҳа деб бўлар-бўлмас легионерларни клубга жалб этавермасдан, натижа бермаса-да академия тарбияланувчиларига ишонишда давом этсин, улар бир кун келиб жамоанинг жонига оро киради. Қолаверса, бозор иқтисодиёти, бу ерда футболчилар бизнеси бошланиш арафасида, Хомяковни мураббий сифатида ҳурмат қиламан. “Андижон” ва “Машъал” биргаликда олий лига йўлланмасини қўлга киритди, “Андижон” ортга равона бўлаётган бир паллада, “Машъал” 5-ўрингга қаттиқ ўрнашиб олди. Бу дегани, “Машъал” олий лигадаги унча-мунча клубдан кучли стратегияга эга, фақат академиясини қайта тикласа бўлгани. Фақат “Машъал” ўзини Ўзбекистон футболида тутган ўрни бор эканлигини унутмаса бўлгани.

БОШҚА КЛУБЛАР НИМА, ШУНЧАКИ ТОМОШАБИНМИ?

“Машъал”ни кичик ёшдаги терма жамоалар ичида тутган ўрни ҳақида билиб олдингиз, “Пахтакор” ҳақида ёзишга ҳожат бўлмаса керак. Энди олий лиганинг қолган клубларига назар ташлаймиз. Сўнгги икки йилдаги, тўртта мусобақа орқали таҳлилимизни бошлаймиз.


ЖАМОАЛАР

2013 йил,  U-19

2013 йил,  U-16

2014 йил,  U-19

2014 йил,  U-16

ЖАМИ

ПАХТАКОР

13

9

7

9

38

БУНЁДКОР

3

4

6

2

15

МАШЪАЛ

1

3

3

2

9

НАСАФ

1

1

6

8

ЛОКОМОТИВ

2

2

1

5

ДИНАМО

1

1

1

3

БУХОРО

1

1

2

ҚИЗИЛҚУМ

1

1

ҚЎҚОН-1912

1

1

ОЛМАЛИҚ

1

1

СПАРТАК

1

1

ЗАРАФШОН

1

1

АНДИЖОН

0

НЕФТЧИ

0

СЎҒДИЁНА

0

МЕТАЛЛУРГ

0

НАВБАҲОР

0

ШЎРТАН

0


П.С: Мусобақа қайдномасида "Андижон" ва "Гулистон"дан ҳам ўйинчилар бўлган. Аммо Тоҳир Шамсутдинов ва Азамат Абдуллаев бир мавсумга "Пахтакор"дан ижарага олинган эдилар. "Локомотив"даги Сардор Раҳмонов эса "Машъал" академияси тарбияланувчиси.

Юқорида гувоҳи бўлганингиздек, фактларга кўз юма олмаймиз. “Пахтакор” шу йиллар давомида энг кўп ўйинчини терма жамоага тарбиялаб берган. Ундан кейинги ўринда “Бунёдкор”. Аслида бу жамоадан ҳозирча катта натижа кутишга ҳаққимиз йўқ, боиси “Бунёдкор”дан бир неча йил аввал ташкил топган клублар бор, масалан “Андижон”, Навбаҳор”, “Нефтчи”ни олайлик. Бўлиб ўтган 4та мусобақада бу клублардан биронта футболчи йўқ. Демак, бу жамоаларнинг мактабларига бўлган эътибор кескин тушиб кетган. Балки энди-энди йўлга қўйилар, лекин ортда қолган йиллар давомида улар нима билан машғул бўлишди? Албатта, бош бориб деворга урилиши шартми? Нима бу шаҳарларда истеъдодлар йўқми? Бўлганда қандоқ, фақат эътибор йўқ. “Қўқон-1912” ҳам аслида Рустам Ашурматов туфайли жадвалга кирди, асли қўқонлик бўлган бу ҳимоячи, тарбияни Тошкентда олган. 

“Локомотив” бугунги кунда ўз олдига улкан мақсадларни қўйяпти, аммо болалар футболига келганда бироз оқсаётганини кўрамиз. Бу клубдан ташқари “Локомотив-БФК” жамоаси ҳам бор, 10 йиллик фаолияти давомида терма жамоага ўйинчи чиқариб бера олмади. Менимча, бу икки клубни бирлаштирган ҳолда жиддий иш дастурини ишлаб чиқиш лозим. Бугунги кунда олий лигада ҳар бир жамоа ўз олдига турли мақсадларни қўймоқда, мана шу мақсадлар йўлида кўплаб ёшлар манзилга етиб бормаётганига гувоҳ бўляпмиз. Агар бизнинг ички чемпионатимиз тизимига бироз ўзгартириш киритсак, олий лигани мукаммаллаштирадиган бўлсак, ёшларга йўл очилиши аниқ. 

Қуйидаги статистикам ҳаммасидан ҳам ачинарли ҳолатни юзага олиб чиқади. Марҳамат, кўриб чиқинг. Мен бу ерда бундан 4 йил аввал Тошкентда, бир йил ўтиб Мексикада жавлон уриб, Ўзбекистон терма жамоасини ЖЧ-2018га олиб чиқиши керак бўлган болаларни ҳозир олий лигамизда қанча ўйинда майдонга тушганини эътиборингизга тақдим этмоқчиман.

ФИО

2014

Дақиқа

Асл жамоаси/Ижарада

Сардор Рахмонов

9

684

Локомотив/Нефтчи

Равшанжон Ҳайдаров

0

0

-

Асилжон Мансуров

0

0

Пахтакор/Металлург

Аббосбек Махситалиев

7

617

Пахтакор/Андижон

Азизбек Муротов

0

0

Бухоро

Сардор Собирхўжаев

18

1197

Бунёдкор

Холмурод Холмуродов

1

45

Машъал

Нодиржон Камолов

0

0

Нефтчи

Тимур Ҳакимов

7

118

Пахтакор/Олмалиқ

Ғанишер Холмуродов

0

0

-

Бобир Давлатов

0

0

Рубин

Жавлон Мирабдулаев

18

1273

Бунёдкор/Металлург

Жасурбек Ҳакимов

14

678

Пахтакор/Сўғдиёна

Ҳасан Асқаров

0

0

Бунёдкор

Диёр Усмонхўжаев

0

0

-

Муҳсинжон Убайдуллаев

0

0

Пахтакор

Забихулло Ўринбоев

5

304

Бунёдкор

Давлатбек Ёрбеков

0

0

-

Абдумавлон Абдужалилов

0

0

-

Сергей Смородин

0

0

Пахтакор/Андижон

Мирзамурод Жўрабоев

0

0

-


Ачинарли ҳолат шундай эмасми? Бу йигитларнинг аксарияти “Спарк”ка минишди-ю, газни босиб қолишди. Олий лигада ёшлар тизими яхши йўлга қўйилмагани учун юқоридаги “юлдузларимиз”ни бой бердик. Жорий йилдан бошлаб “Бунёдкор” ўз футболчиларини асосий таркибга қўйганини инобатга олмаса, қолган футболчилар йўқолишда давом этишяпти. 6 нафар футболчи бу йил олий лига қайдномасидан ҳам жой олмади. 7 нафари эса бирон маротаба катталар ўртасида майдонга тушмаган. Булар бу йил 20 ёшни қарши олганини инобатга олса, бу жуда катта йўқотиш эканлигини тушуниб етамиз. Бўлиб ўтган 23 ўйинда энг кўпи Жавлон Мирабдуллаев ва Сардор Собирхўжаев майдонга тушган бўлиб, уларнинг ҳисобларидаги ўйинлар сони 18та. Мен шунчаки битта авлоддан мисол келтириб ўтдим. Аслида қолган терма жамоаларда ҳам йўқотаётганимиз жуда кўпчиликни ташкил этади. Фақат уларни кечроқ тушуниб етамиз.

Бу вазиятдан чиқса бўладими? Нега энди йўқ? Қозоғистон чемпионатида ҳар бир жамоа сафида бир нафар 21 ёшдан ошмаган футболчи майдонга тушиши лозим. Бу мавзуни икки йил давомида кўтардим, аммо ПФЛдан садо чиқмади. Нега энди биз шу дастурни қўлламаслигимиз керак, яхши ёшлар кўп-ку? Фақат уларга ишонч йўқ. Дейлик асосий таркибда битта 20 ёшли футболчи майдонга тушиши лозим. Табиийки, унинг ўрнига фақат шу ёшдаги футболчини майдонга туширасиз. Демак, 18талик таркибда икки нафар ёш футболчи бўлади. Улардан бири қизил карточка ёки жароҳат олди дейлик, захирада яна бир нафар шу ёшда, асосий таркибга тортадиган ўйинчи керак. Бу вазиятда мураббийлар тайёр ўйинчига ёпишмасдан, селекция ишларига ҳам жиддий эътибор қаратишни бошлайдилар. Клублар 2015 йилги чемпионат учун 1994 йилда таваллуд топган футболчилар хизматидан фойдаланишга мажбур бўладилар. Ҳар бир клуб ўз сафига камида 3 нафар 1994 йилда туғилган футболчини жалб этиши керак, бу 14та жамоа учун 42 нафар футболчи дегани, мана энди клублар ўйинчи қидиришни бошлашини кўринг. Кўряпсизми, аслида биз 4 йил аввал кашф қилган футболчиларимизга, йўқотиб бўлганимиздан кейин эҳтиёж сезамиз. Агар шу мақолани Мираброр Зуфарович ўқисалар ва юқоридаги хулосалардан келиб чиқиб, ПФЛ ва клубларимиз билан жиддий гаплашиб олсалар, биз сал бўлса-да олдинга силжиган бўлардик. 

ТЕРМА ЖАМОА ВА ОЛИЙ ЛИГА ЎРТАСИДАГИ БОҒЛИҚЛИК 

2013 йил “Пахтакор” бундан жабрланган эди. Ёдингизда бўлса, 2013 йилнинг биринчи даврасида “Пахтакор” кўплаб керакли очколарни йўқотди. Боиси, ҳа деганда Искандеров, Сергеев, Козак, Махситалиев турли йиғинларга жалб этилавердилар. Бу йил худди шу савдо “Бунёдкор” бошига тушди. Озиб-ёзиб ёшларга имкониятни бераётган клуб ёшлари терма жамоаларга жалб қилинаверди ва “Бунёдкор” бир нечта ўйинларда ўзи учун керакли бўлган очколардан маҳрум бўлди. Лушаннинг саъйи ҳаракати ва ишончи натижасида Акром Комилов, Забихилло Ўринбоев, Достон Ҳамдамов жамоанинг асосий таркиб футболчилари қаторидан жой олдилар. Жаҳон амалиётидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, олий лигада ўз жамоасининг асосий таркибида ўйнаб турган футболчи фақатгина ҳал қилувчи босқичда терма жамоа ихтиёрига етиб бориши керак. Улар ўз жамоалари сафида медаллар учун курашиши керак, ҳар ойда икки ҳафта давомида терма жамоадан жой олмасдан. Бизнинг мақсад миллий терма жамоага футболчи тайёрлашми ёки кичик доирадаги турнирларда ғалаба қозониб, кўп ўтмай истеъдодларни йўқ қилиш? Тўғри, кичик Осиё чемпионатларида қатнашишдан айрим шахслар манфаатдорлар, яъни, ҳар сафар ЖЧ йўлланмасини қўлга киритилганидан кейин мўмайгина мукофот пули ишланади. Агар катталар ўртасидаги ЖЧга чиқсак, шахсан ҳукуматимиз раҳбари, ундан ташқари ЎФФ раҳбари ҳеч кимни хафа қилиб қўймайди. Аммо ЖЧга чиқиш бу жуда мураккаб иш, кичик раҳбарлар балки ўша пулларни оз-оздан кичик ЖЧлар орқали ишлаб олишни мақсад қилишгандир. Мавзудан чалғитмай. Бизнинг мақсад катталар ўртасидаги ЖЧми, демак, ўз жамоасининг асосий таркибида ўйнаб турган ёшга ҳадеб тегинавериш керак эмас, у жамоасида ўйнасин, пишсин ва МТЖ сафидан жой олсин. 

“Пахтакор”-ку, нима иш қилаётганини билади, лекин ким жавоб бера олади, муваффақиятсиз мавсум учун Лушанни жойидан олишмайди деб. Унинг айби ёшларни “жанг”га ташлаганими? Ахир бундан МТЖ фойда кўради-ку? Ҳамма раҳбар ҳам буни тўғри тушунмайди, натижа берилмаса мураббийни ишдан ҳайдашдан осони йўқ, лекин умид қиламиз, “Машъал” академиясини оёққа туришида ўз ҳиссасини қўшган Бахтиёр Бобоев Лушаннинг қарорини тўғри тушунади ва унга ишонишда давом этади. Бу йилги “Бунёдкор” менга, Ривалдоси бор “Бунёдкор”дан кўра анча ёқяпти.  

Пул мавзусини бекорга очмадим. Келинг рағбатлантиришнинг бошқа йўлини ўйлаб топамиз. 17 ёшидан катта пулни қўлига ушлаётган ҳар бир бола ота-онасига олиб бормаяпти, ҳар ким ўз истаганича ишлатяпти. Кейин худдики марра забт этилганидек, афсуски, ҳаёт 15 миллион сўмдан иборат эмаслигини тушуниб етишганида, поезд кетиб бўляпти. Менда бир таклиф бор. Дейлик биз Осиё чемпиони бўлдик, ҳеч бўлмаганда ЖЧ йўлламасини қўлга киритдик. Мукофот тариқасида бериладиган пуллар бир деганда болаларга берилмасин. Уни 50 фоизи ота-онасининг ҳисоб рақамига ўтказилсин, қолган пул банкка қўйилсин токи футболчи, 20 ёшга тўлмагунига қадар футболчи олмасин. Яна битта банд киритилсин, қачонки у олий лиганини бирон жамоаси сафида бир мавсумда камида 10та ўйин ўтказади, шунда қолган пулларни олсин. Тўғри, бу хомаки таклиф, аммо буни устида жиддий ишласа, фойдали қарор чиқариш мумкин. Шунчаки мен ёшлар ичида юриб, болаларни қанчалик бузилиб кетаётганини кўряпман. 

СЕЛЕКЦИЯ ҚАНИ?

Бу саволга жавобни ҳам жадвал орқали изоҳлаб беришга қарор қилдим. Факти билан бўлгани яхши, тўғрими? 2008 йил ўсмирлар ўртасида Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида нима учун қониқарсиз натижа қайд этганимизни яхши олиб борилмаган селекция билан изоҳлаган бўлардим. Аслида селекция фақат ўша йил учун эмас, бугун ҳам энг оғриқли нуқтамиз ҳисобланади. Нима учун 2008 йилни танлаб олганим сабаби шуки, орадан 6 йил ўтиб, ўша пайт мураббий ва селекция бўлимининг назаридан четда қолган футболчилар бугун олий лигада ўйнаяптилар, аксинча Осиё чемпионатида иштирок этганлар, бугун футболимизда йўқлар.

Ўзбекистон – Индонезия ўртасидаги учрашув қайдномасидан келиб чиқиб статистикани эътиборингизга тақдим этаман.


Асосий таркиб

Асосий таркибга кира олмаган ва Осиё чемпионатига бормаган футболчилар

2014 йилги мавсумдаги клублари

Ойбек Толипов

Азим Аҳмедов

Навбаҳор

Тоҳиржон Шамсиддинов

Егор Кримец

Пахтакор

Шаҳзод Шоймонов

Шерзод Файзиев

Машъал

Набижон Комолов

Наврўз Алимов

Қизилқум

Егор Кримец, 80

Дилшод Жўраев

Бунёдкор

Фаррух Шотурсунов

Динамо

Давронбек Ҳошимов

Жамолиддин Убайдуллаев

Бухоро

Азамат Мамажонов

Алишер Зиёвутдинов

Металлург

Акрамжон Баҳриддинов

Агзамов Рустам

Сўғдиёна

Максим Уткин

Элёр Орипов

Сўғдиёна

Абдумутоллиб Абдуллаев

Отабек Зокиров

Нефтчи

Аюбхон Гаппаров

-

-

Александр Галеев, 70

Оятулло Муҳиддинов

-

-

Бобур Абдураҳмонов

.

Бу таркибдан Толипов, Камолов, Уткин, Абдуллаев, Гаппаров ва Абдураҳмонов каби футболчиларимиз аллақачон ё футболни ташлаб юборганлар, ё биз билмаган клубларда фаолият олиб боряптилар. Бу Индонезия терма жамоасига қарши майдонга чиққан таркиб эди. Ўша йиллари Кримец асосий таркиб футболчиси саналмас эди, бугун у МТЖда. Яна селекция яхши йўлга қўйилмагани туфайли жавдалдан ўрин олган аксарият футболчилар эътибордан четда қолганлар. Осиё чемпионатида иштирок этганларнинг кейинги тақдири мақтанарли эмас, демак, ёшлар лигаси ва олий лигага ўтиш даврида биз футболчиларни йўқотяпмиз. Агар 1989 ва 1991 йиллар ўртасидаги терма жамоаларимизни таҳлил қиладиган бўлсак, янада ачинарли вазиятга гувоҳ бўламиз.

МУАММОНИ ЕЧСА  БЎЛАДИМИ?

Нега энди йўқ, аммо ечимни берганимиз билан бу ерда гап-гаплигича қолиб кетганидан нима фойда? Агар ЎФФ ҳақиқатдан ҳам мазкур лойиҳа устида ҳамкорлик қилиш ва аниқ дастур ишлаб чиқишни истаса, биз билан мулоқотга киришсин, бу гапларни шунчаки ёзмаяпман. Кўплаб давлатларда бўлиб шу нарсаларга амин бўляпманки, агар у ердаги иш услубида фаолият олиб борсак, биз ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги ЖЧларда чемпион бўламиз, МТЖ эса доимий равишда ЖЧ иштирокчисига айланади.

Мана энди айтинг-чи, бўлиб ўтган иккита мусобақадан келиб чиқиб натижаларимизга ким айбдор, Мочиновми ёки Ҳайдаров? Аслида танганинг орқасидаги бўшлиқни кўрдингиз, муаммони таг-тагидан тузатишимиз керак. Мана шундагина ўйлаган мақсадимизга етишишимиз мумкин.

Суратда Дилшод Нуралиев 1986 йилда таваллуд топган шогирдлари билан. Сиз суратда Виталий Денисов, Санжар Турсунов, Собир Усмонхўжаев, Садриддин Абдуллаев, Ахрор Рисқуллаев каби футболчиларни кўришингиз мумкин. Ҳар бир жамоа терма жамоага битта шундай ўйинчи етказиб бериши мумкин бўлган даврда, биз МТЖга 23 нафар футболчи топа олмай қоламиз. Пойдеворни эса аслида туб-тубдан ислоҳ қилишиимз керак.

Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика