Аҳрол Рисқуллаев мавсум охиригача дисквалификация қилинди
31 авг 2013 14:03
Янгиликлар
Аҳрол Рисқуллаев мавсум охиригача дисквалификация қилинди
Самарқанднинг "Динамо" ҳимоячиси Ахрол Рисқуллаев бу мавсум бошқа майдонга туша олмайди.
Дастлабки даврада "Динамо" таркибида 9та ўйинда майдонга тушган ҳимоячи давралар оралиғида бир муддат Наманганнинг "Навбаҳор" клуби сафида кўрикда бўлган.
Бироқ иккинчи давра бошланиши арафасида Рисқуллаев яна "Динамо"га қайтиб келганди.
ПФЛ футболчини мавсум охирига қадар дисквалификация қилиш ҳақида қарор чиқарди. Бунга сабаб қилиб футболчининг Самарқанд клуби билан шартномаси бўла туриб "Навбаҳор" йиғинида иштирок этгани кўрсатилмоқда.
Олдинроқ "Динамо"нинг яна бир ҳимоячиси Александр Клецков ҳам дисквалификация қилинганди.
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар