UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид". Таркиблар маълум  2 22:49ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ. Таркиблар маълум  12 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  3 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  10 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  1 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  17 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  7 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  9 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  18 19:31Расман: Фелипе Андерсон – "Палмейрас" ўйинчиси  0 19:04Луис Энрике: "Босим? Менда у йўқ"  14 18:42"Байер" бош директори: "Алонсо келажакда "Реал"ни бошқариши аниқ"  6

Аҳмедовнинг ярим ҳимояда ўйнаши, Паншанбенинг захирада қолиши ва "Қўқон-1912" билан ўйин - Виктор Жалилов иштирокидаги матбуот анжумани Янгиликлар

Аҳмедовнинг ярим ҳимояда ўйнаши, Паншанбенинг захирада қолиши ва "Қўқон-1912" билан ўйин - Виктор Жалилов иштирокидаги матбуот анжумани

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" (0:2) учрашувидан сўнг наманганликлар бош мураббийи Виктор Жалилов фикрларини билдириб ўтди.

"Мен ўйин ҳақидаги фикрларга ўтишдан олдин ташкилотчиларга катта миннатдорчилик билдирмоқчиман. Майдон эгаларига барча шароитларни қилиб беришгани учун раҳмат айтаман. Майдон ҳам сифатли. Бундай ажойиб майдонда ўйин ҳам чиройли кечади. Энди бевосита учрашувга тўхталадиган бўлсам, албатта танаффусдан сўнг барча жамоаларга қийин бўлмоқда. Бир ойлик танаффусдан сўнг киришиб кетиш осон эмас. Биласиз жамоамизда сезиларли ўзгаришлар юз берди. Ўйлайманки, таклиф қилинган футболчилар масаласида хатога йўл қўймадик. Таркибда ротатциялар қилдик. Ўйин босим остида ўтди, дея оламан. Биринчи голдан сўнг рақиб очилишига тўғри келди. Биз эса ҳисобдан келиб чиқиб ўйин ташкил қилдик. Якунда муҳим ғалабани қўлга киритдик. Натижа бизни қониқтирди",- дейди Виктор Жалилов.

- Жамоага янги келган легионерлардан қониқдингизми? Коста Гуттинер ва бошқа хорижлик футболчилар ўзларини қай даражада кўрсата олишди?

- Ушбу футболчи Украина чемпионатидан келди. У ерда чемпионат май ойида якунланган. Коста Гуттинер биз билан шуғулланаётганига икки ҳафта бўлди. Функционал жиҳатдан ҳали оптимал формада эмас. Икки ҳафтада ўз устида кўпроқ ишлади

- Азим Аҳмедов бугун ўз жойида ҳаракат қилди ва яхши ўйин кўрсатди. Бу сизнинг кўрсатмангизми ёки ўйиндан келиб чиқиб олдинроқда ўйнадими?
- Мавсум бошида Азим Аҳмедов марказий ҳимояда ўйнашига тўғри келди. Чунки мазкур чизиқда ўйинчи етишмовчилиги кузатилганди. Таянч ярим ҳимояси унинг жойи. Биринчидан Азимга енгилроқ бўлди, иккинчидан олдинги чизиқ вакиллари ишончлироқ ўйнади. Марказий ҳимоя ва бошқа бўш чизиқларни янги келган футболчилар билан тўлдирдик.

Ҳар бир вилоят жамоалари ўз тарихларидаги яхши натижаларни янгилаш ва такрорлаш учун ҳаракат қилишади. Биз ҳам ҳаракат қилмоқдамиз. Яхши жамоа тузиш учун интиляпмиз. Ўзбекистон чемпионатида юқори ўринлар учун рақобатлашиб совринли ўринларни эгаллай олсак халқаро майдонда нимадирга умид қила оламиз.

- Эҳсони Паншанбенинг захирада қолдирилиши ҳақида нима дея оласиз?
- У Тожикистон терма жамоасининг йиғинидан сўнг кетма-кет бешта ўйинда майдонга тушди. Жамоаси билан турли давлатларга йиғинларга борди. Кўп куч сарфлади. Танаффусда эса жароҳат олиб қолди. Бу ҳам кутилмаганда рўй берди. У асосий таркиб футболчиси ҳисобланади. Буни яхши биласиз.



Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика