UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32Ўзбекистон U-23 — Саудия Арабистони U-23. Таркиблар маълум!  5 17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  1 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  2 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  2 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  8 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  3 16:26Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  16 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  54

Аҳмедовнинг ярим ҳимояда ўйнаши, Паншанбенинг захирада қолиши ва "Қўқон-1912" билан ўйин - Виктор Жалилов иштирокидаги матбуот анжумани Янгиликлар

Аҳмедовнинг ярим ҳимояда ўйнаши, Паншанбенинг захирада қолиши ва "Қўқон-1912" билан ўйин - Виктор Жалилов иштирокидаги матбуот анжумани

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" (0:2) учрашувидан сўнг наманганликлар бош мураббийи Виктор Жалилов фикрларини билдириб ўтди.

"Мен ўйин ҳақидаги фикрларга ўтишдан олдин ташкилотчиларга катта миннатдорчилик билдирмоқчиман. Майдон эгаларига барча шароитларни қилиб беришгани учун раҳмат айтаман. Майдон ҳам сифатли. Бундай ажойиб майдонда ўйин ҳам чиройли кечади. Энди бевосита учрашувга тўхталадиган бўлсам, албатта танаффусдан сўнг барча жамоаларга қийин бўлмоқда. Бир ойлик танаффусдан сўнг киришиб кетиш осон эмас. Биласиз жамоамизда сезиларли ўзгаришлар юз берди. Ўйлайманки, таклиф қилинган футболчилар масаласида хатога йўл қўймадик. Таркибда ротатциялар қилдик. Ўйин босим остида ўтди, дея оламан. Биринчи голдан сўнг рақиб очилишига тўғри келди. Биз эса ҳисобдан келиб чиқиб ўйин ташкил қилдик. Якунда муҳим ғалабани қўлга киритдик. Натижа бизни қониқтирди",- дейди Виктор Жалилов.

- Жамоага янги келган легионерлардан қониқдингизми? Коста Гуттинер ва бошқа хорижлик футболчилар ўзларини қай даражада кўрсата олишди?

- Ушбу футболчи Украина чемпионатидан келди. У ерда чемпионат май ойида якунланган. Коста Гуттинер биз билан шуғулланаётганига икки ҳафта бўлди. Функционал жиҳатдан ҳали оптимал формада эмас. Икки ҳафтада ўз устида кўпроқ ишлади

- Азим Аҳмедов бугун ўз жойида ҳаракат қилди ва яхши ўйин кўрсатди. Бу сизнинг кўрсатмангизми ёки ўйиндан келиб чиқиб олдинроқда ўйнадими?
- Мавсум бошида Азим Аҳмедов марказий ҳимояда ўйнашига тўғри келди. Чунки мазкур чизиқда ўйинчи етишмовчилиги кузатилганди. Таянч ярим ҳимояси унинг жойи. Биринчидан Азимга енгилроқ бўлди, иккинчидан олдинги чизиқ вакиллари ишончлироқ ўйнади. Марказий ҳимоя ва бошқа бўш чизиқларни янги келган футболчилар билан тўлдирдик.

Ҳар бир вилоят жамоалари ўз тарихларидаги яхши натижаларни янгилаш ва такрорлаш учун ҳаракат қилишади. Биз ҳам ҳаракат қилмоқдамиз. Яхши жамоа тузиш учун интиляпмиз. Ўзбекистон чемпионатида юқори ўринлар учун рақобатлашиб совринли ўринларни эгаллай олсак халқаро майдонда нимадирга умид қила оламиз.

- Эҳсони Паншанбенинг захирада қолдирилиши ҳақида нима дея оласиз?
- У Тожикистон терма жамоасининг йиғинидан сўнг кетма-кет бешта ўйинда майдонга тушди. Жамоаси билан турли давлатларга йиғинларга борди. Кўп куч сарфлади. Танаффусда эса жароҳат олиб қолди. Бу ҳам кутилмаганда рўй берди. У асосий таркиб футболчиси ҳисобланади. Буни яхши биласиз.



Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика