Аҳмедов 18-турнинг рамзий терма жамоасига киритилди
10 мар 2015 11:03
Янгиликлар
Аҳмедов 18-турнинг рамзий терма жамоасига киритилди
football.kulichki.net интернет портали Россия Премьер-лигаси 18-тури якунларига кўра турнинг рамзий терма жамоасини эълон қилди.
Ушбу терма жамоа таркибидан ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ҳам жой олди. Терма жамоамиз етакчиси ўтган куни “Спартак” клубига қарши кечган учрашувда “қизил-оқлар” дарвозасини ишғол қилган эди.
18-ТУРНИНГ РАМЗИЙ ТЕРМА ЖАМОАСИ:
Владимир Габулов (“Динамо”) - Марио Фернандес (ЦСКА), Ведран Чорлука (“Локомотив”), Эсьекель Гарай (“Зенит”), Доменико Кришито (“Зенит”) - Александр Рязанцев (“Зенит”), ОДИЛ АҲМЕДОВ (“Краснодар”), Маурисио Перейра (“Краснодар”) - Ари (“Краснодар”), Саломон Рондон (“Зенит”), Аҳмад Муса (ЦСКА).
Ярим ҳимоячи: Одил Аҳмедов (“Краснодар”). “Аҳмедов “Краснодар” клуби марказини цемент каби қотириб қўйган. Жамоадаги бошқа юлдузлардан фарқли равишда у ҳам ҳужумда, ҳам ҳимояда бирдек ўйнай олади. Ўзбекистонлик легионернинг энг кучли жиҳати шундаки, у таянч ярим ҳимоя чизиғида Россия Премьер-лигасидаги энг кучли футболчилардан биридир. Энг муҳими, Одил жуда ҳам содда йигит”, - дейилади Аҳмедовга берилган таърифда.

Фикрлар