Агуэронинг агенти "Барселона" билан музокаралар олиб бормоқда

Alisher
14 апр 2021, 18:24
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро "Барселона"га ўтиши мумкин.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, аргентиналик футболчининг агенти Каталония клуби билан музокаралар олиб бормоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Серхио ёзда "Манчестер Сити"дан 10 йиллик фаолиятидан сўнг кетади ва эркин агентга айланади.

Қайд этиш керакки, Агуэронинг "кўк-анорранглилар" ўйинчисига айланиши Мессининг жамоада қолишига ёрдам бериши мумкин, сабаб улар дўстдир.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano