Агуэро Робби Фаулер билан тенглашиб олди. Улардан юқорида эса Анри бор

Eldor Akmurzayev
29 апр 2019, 01:10
АПЛнинг 36-турида «Манчестер Сити» клуби «Бёрнли»ни таслим (1:0) қилди.

Баҳсдаги ягона голни «шаҳарликлар» ҳужумчиси Серхио Агуэро урди. Мазкур аниқ зарбадан сўнг, аргентиналик форвард мусобақа тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида олтинчи ўринга кўтарилиб олди. У ушбу  поғонани  Робби Фаулер билан бўлишиб турибди. Иккала футболчи ҳисобида ҳам 163тадан гол мавжуд. Улардан олдинроқда эса Тьерри Анри (175 гол) бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Opta