Учрашувнинг 24 сониясида Серхио Агуэро “Сити”нинг ўйиндаги ягона голини урди. Бу “Манчестер Сити” учун АПЛнинг сўнгги 5 йиллигидаги энг тезкор гол бўлди. 2013 йилда Хесус Навас “Тоттенхэм”га қарши баҳсда 13 сониядаёқ ҳисобни очганди.