Агуэро: «Ман Сити»дан кейин «Индепендьенте»га қайтаман»
10 мар 2016 22:55
Янгиликлар
Агуэро: «Ман Сити»дан кейин «Индепендьенте»га қайтаман»
«Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэро 2018 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг «Индепендьенте»га қайтмоқчи эканини маълум қилди.
«ЖЧ-2018дан сўнг клуб билан амалдаги шартномам ўз якунига етади ва мен «Индепендьенте»га қайтишни истайман.
«Манчестер Сити»да менга доим яхши муносабатда бўлишган. Аммо Европанинг қайси клубига ўтишим мумкин? Ҳеч қаерга. Шартномам тугагач Аргентинага қайтаман, — дейди Агуэро.
27 ёшли аргентиналик футболчининг шартномаси 2018/19 йилги мавсумдан сўнг тугайди.
Фикрлар