Агуэро АПЛдаги охирги ўйинида Рунининг рекордини янгилади

Eldor Akmurzayev
23 май 2021, 22:36
Англия чемпионати 38-турида “Манчестер Сити” йирик ҳисоб (5:0)да “Эвертон”ни таслим этди.

Захирадан ўйинга қўшилган Серхио Агуэро дублни расмийлаштириб, АПЛда битта клуб сафида гол уриш бўйича мусобақа рекордини янгилади. У “Этиҳад”даги сўнгги ўйинида 183 ҳамда 184 голларини урди ва МЮ собиқ форварди Уэйн Рунини қувиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик “Сити”ни ёзда тарк этади. Бунгача эса у ЕЧЛ финалида “Челси”га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Gracenote Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›