UZ

Сўнгги янгиликлар

13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  1 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  1 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  4 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  4 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  6 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  18 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  11 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  34 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  10 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  3 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15

"АГМКда захирада қолсамда, курашиш ва рақобатлашишдан тўхтаганим йўқ" - Ботирали Эргашев Янгиликлар

"АГМКда захирада қолсамда, курашиш ва рақобатлашишдан тўхтаганим йўқ" - Ботирали Эргашев

Миржалол Қосимов мураббийлигидаги АГМК жамоаси янги мавсумга тайёргарликни БААда давом эттирмоқда.

Клуб таркибга янги футболчиларни жалб қилиш билан бир қаторда, ўтган мавсумда тўп тепган аксарият ўйинчилар билан шартномани узайтирди. Улардан бири - Ботирали Эргашевдир. 2021 йил кўп ҳолларда захирада қолган дарвозабон бу мавсумда ҳам АГМК шарафини ҳимоя қилишда давом этади. Бу борада унинг ўзи қуйидаги фикрларни билдириб ўтди. 

- Аввалги мавсумдан қандай таассуротлар қолди? 

- Сўнгги икки мавсум  катта тажриба бўлди. Тўғри хулосаларни чиқардим. АГМК учун эса ўтган йил бундан ҳам яхши ўтиши мумкин эди. Ҳаммаси ўз қўлимизда қолганди. Шундай бўлсада, бронза медалларига эга чиқдик. 

- Кўп ҳолларда захирада қолганингизга қарамай АГМК билан шартномани узайтиришга қарор қилдингиз. Бу таклиф клубдан чиқдими ёки бошқа жамоага ўтиш истаги ҳам бормиди?

- Тўғри кўп ҳолларда учрашувни захирада кузатишимга тўғри келди. Бироқ курашиш ва рақобатлашишдан тўхтаганим йўқ. Клубда қолиб ишлашни истадим. Раҳбарият ҳам шуни маъқул кўрди. 

- "Динамо", "Қўқон-1912", АГМК. Йилдан-йилга олдига юқори мақсадлар қўйган жамоаларга ўтмоқдасиз. Бу борада ўзингизда ўсиш сездингизми?

- Албатта. Клубнинг олдига қўйган мақсади қанчалик юқори бўлса, натижа ҳам шунга яраша кўриниш олади. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Бу албатта фойдамизга ишлайди. 

- 2018 йилги Осиё чемпионатидан сўнг кўп футболчилар легионерга айланди. Уларни йўқотиб қўймаймизми, деган хавотир бор эди. Сизда ҳам шундай имконият юзага келганмиди?

- Ҳа, фикрингизга қўшиламан. 2018 йил Хитойдаги Осиё чемпионати ҳаммамиз учун фойда келтирди. Қўшимча мотивация олдик. Ўйлайманки, ортиқча ҳадикка ўрин йўқ. Легионерга айланишга келсак, ҳар бир футболчи хорижда ўйнашни, топ клубларда тўп тепишни истайди. Буни тўғри қабул қилиш керак. 

- 2021 йилнинг энг яхши 3та дарвозабонини айта оласизми?

- Менинг фикримча, Ўткир Юсупов, Валижон Раҳимов ва Умиджон Эргашев. 

- 2 март санасидан старт оладиган Суперлига баҳсларига ҳозирлик қандай кетяпти?

- Барчаси режадагидек кетмоқда. Худо хоҳласа чемпионлик учун курашамиз. Ўтган мавсумдаги натижамизни янада яхшилаш учун астойдил ҳаракат қиламиз, деб айта оламан. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика