UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  0 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  0 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  11 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  3 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  13 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  7 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  19 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  25 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  13 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  1 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гаплари нотўғри талқин қилинган  13 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  5

АГМК: Юбилей 400-гол муборак Янгиликлар

АГМК: Юбилей 400-гол муборак

2008 йилдан буён элитада иштирок этиб келаётган АГМК (собиқ "Олмалиқ") бугунга қадар 291 учрашув ўтказди.

Мазкур ўйинларда жамоа шарафини ҳимоя этган футболчилар рақиблари дарвозасини 400 марта ишғол этишди.  АГМК футболчилари сўнгги марта 19 апрель куни Бухорода гол уришганди. “Бухоро”га қарши кечган баҳсда жамоа 2:0 ҳисобида олдинда бориб, якунда ўз дарвозасидан 4та тўп ўтказиб юборганди.  Ўйиндаги иккинчи гол 55-дақиқада Йован Жокич томонидан пенальтидан амалга оширилганди.

Шундан кейин жамоа яна уч учрашув ўтказди. 26 апрель куни ўз майдонида “Насаф” билан 0:0 ва 30 апрель куни Навоийда “Қизилқум”га 0:3 ҳисобида имконият бой берилди. 5 май куни Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўйинда ҳам ҳисоб очилмади.

Жамоа томонидан уриладиган навбатдаги гол эса, АГМКнинг Ўзбекистон чемпионатларидаги юбилей 400-голи бўлиб тарих саҳифаларидан жой олиши кутилаётганди. Бекобод шаҳрида қўлга киритилган тарихий ғалабага олиб келган гол Владимир Бубанья томонидан 85-дақиқада рақиб дарвозасига киритилди. Умумий ҳисобда юбилей голни Бухородаги сўнгги голдан сўнг, нақд 390 дақиқа кутилди.

Жамоа томонидан урилган 400 гол ҳақида қисқача.

АГМК бу маррани забт этиши учун 291 учрашувда майдонга тушди. Мазкур ўйинларнинг 102тасида ғалаба қозонди, 62 баҳсда муроса кўчасини танлади ва 127 учрашув мағлубият билан якун топди. Голлар бўйича тўхталадиган бўлсак, 400 голнинг 37таси пенальтидан амалга оширилди. 9 футболчи ўз дарвозасини ишғол этиб жамоага кўмаклашди. Умумий ҳисобда жамоа аъзоларидан 80 нафари гол уришга эришди.

Қуйида АГМКнинг барча юбилей голлари статистикасини келтириб ўтамиз.

1-гол
2008 йил 1 март. 1-тур. АГМК – “Шўртан” 3:0

Александр Диндиков, 18 пенальти

25-гол
2008 йил 25 октябрь. 25-тур. АГМК – “Қизилқум” 2:0

Зафар Аҳмедов, 68

50-гол
2009 йил 25 июнь. 14-тур. “Пахтакор” – “Олмалиқ” 4:1

Бахтиёр Ҳамидуллаев, 78.

100-гол
2010 йил 11 сентябрь. 19-тур. “Олмалиқ” – “Локомотив” 1:1

Носир Отақўзиев, 2

200-гол
2013 йил 25 май. 9-тур. “Олмалиқ” – “Нефтчи” 3:1

Санжар Шоаҳмедов, 62

300-гол
2015 йил 15 август. 18-тур. “Андижон” – “Олмалиқ” 2:4

Алишер Шоғуломов, 43

400-гол
2018 йил 10 май. 11-тур. “Металлург” – АГМК 0:1

Владимир Бубанья, 85



Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика