UZ

Сўнгги янгиликлар

00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  0 00:00АПЛ. "Арсенал" — "Челси" (онлайн ҳисоб)  6 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  149 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  25 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  16 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  4 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  13 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  4

АГМК Туркия йиғини доирасидаги сўнгги ўйинда ғалабага эришди Янгиликлар

АГМК Туркия йиғини доирасидаги сўнгги ўйинда ғалабага эришди

Теглар :  АГМКЖетису
Янги мавсум тараддудининг ҳал қилувчи босқичини Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказган АГМК икки ҳафталик қизғин жараённи юқори нотада тугатди.

Йиғин доирасидаги якуний ўйин Қозоғистоннинг ўтган мавсум якунларига кўра 6-ўрин соҳиби "Жетису" жамоасига қарши кечди.

Ўйинда яққол устунлик қилган АГМК ҳар иккала таймни ҳужумкор руҳда ўтказди. Рақиб эса доимий ҳимояланиш билан банд бўлиб, фақатгина қарши ҳужум ёки стандарт вазиятлари орқали дарвозага хавф солишга уринди. Иккинчи таймда захирадан майдонга тушган Зафар Полвонов қанотдан узатилган тўпни чалқанча услубда ажойиб зарба йўллаган ҳолда дарвозанинг юқори қисмига жойлаб қўйди. Сўнгра Санжар Турсунов томонидан амалга оширилган бурчак зарбасидан кейин Жасур Умаров ўйиндаги ҳисобни янада ошириб, учрашув тақдирини ҳал этди.

Шу тариқа АГМК йиғин доирасида ўтказилган 5 ўйиндан учтасида ғалаба ("Телави" 3:2, "Атирау" 2:0, "Жетису" 2:0) қозонди ва 1 мағлубият ("Торпедо Белаз" 1:2) ҳамда 1 дуранг ("Торпедо Белаз" 2:2) қайд этди.

АГМК жамоаси эртага Анталия-Тошкент йўналиши бўйлаб чартер рейс орқали юртимизга қайтаб кетади.


Назорат учрашуви.
АГМК - "Жетису" (Қозоғистон) 2:0
Голлар
: Полвонов (67), Умаров (76)
"Miracle Football centre" стадиони.
АГМК —
Ботирали Эргашев - Дилшод Аҳмадалиев, Аббос Отахонов, Сардор Раҳмонов, Мурод Тошматов - Йован Жокич, Миржамол Қосимов, Санжар Шоаҳмедов - Санжар Турсунов, Александр Касьян, Элвин Фортес.
Захирадан майдонга тушганлар: Жасур Умаров, Мирғиёс Сулаймонов, Шероз Жалолов, Владимир Козак, Дилшод Жўраев, Шоҳруҳ Гадоев, Зафар Полвонов.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика