UZ

Сўнгги янгиликлар

11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  6 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  3 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  11 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  7 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  5 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  5 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  14 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0

АГМК Туркия йиғини доирасидаги сўнгги ўйинда ғалабага эришди Янгиликлар

АГМК Туркия йиғини доирасидаги сўнгги ўйинда ғалабага эришди

Теглар :  АГМКЖетису
Янги мавсум тараддудининг ҳал қилувчи босқичини Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказган АГМК икки ҳафталик қизғин жараённи юқори нотада тугатди.

Йиғин доирасидаги якуний ўйин Қозоғистоннинг ўтган мавсум якунларига кўра 6-ўрин соҳиби "Жетису" жамоасига қарши кечди.

Ўйинда яққол устунлик қилган АГМК ҳар иккала таймни ҳужумкор руҳда ўтказди. Рақиб эса доимий ҳимояланиш билан банд бўлиб, фақатгина қарши ҳужум ёки стандарт вазиятлари орқали дарвозага хавф солишга уринди. Иккинчи таймда захирадан майдонга тушган Зафар Полвонов қанотдан узатилган тўпни чалқанча услубда ажойиб зарба йўллаган ҳолда дарвозанинг юқори қисмига жойлаб қўйди. Сўнгра Санжар Турсунов томонидан амалга оширилган бурчак зарбасидан кейин Жасур Умаров ўйиндаги ҳисобни янада ошириб, учрашув тақдирини ҳал этди.

Шу тариқа АГМК йиғин доирасида ўтказилган 5 ўйиндан учтасида ғалаба ("Телави" 3:2, "Атирау" 2:0, "Жетису" 2:0) қозонди ва 1 мағлубият ("Торпедо Белаз" 1:2) ҳамда 1 дуранг ("Торпедо Белаз" 2:2) қайд этди.

АГМК жамоаси эртага Анталия-Тошкент йўналиши бўйлаб чартер рейс орқали юртимизга қайтаб кетади.


Назорат учрашуви.
АГМК - "Жетису" (Қозоғистон) 2:0
Голлар
: Полвонов (67), Умаров (76)
"Miracle Football centre" стадиони.
АГМК —
Ботирали Эргашев - Дилшод Аҳмадалиев, Аббос Отахонов, Сардор Раҳмонов, Мурод Тошматов - Йован Жокич, Миржамол Қосимов, Санжар Шоаҳмедов - Санжар Турсунов, Александр Касьян, Элвин Фортес.
Захирадан майдонга тушганлар: Жасур Умаров, Мирғиёс Сулаймонов, Шероз Жалолов, Владимир Козак, Дилшод Жўраев, Шоҳруҳ Гадоев, Зафар Полвонов.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика