UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  15 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  165 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Расман: Энг чиройли гол муаллифи 2021 йилни АГМКда ўтказади Янгиликлар

Расман: Энг чиройли гол муаллифи 2021 йилни АГМКда ўтказади

АГМК клуби матбуот хизмати берган хабарга кўра, тажрибали футболчи Санжар Турсунов 2021 йилги мавсумда ҳам олмалиқликлар шарафини ҳимоя қилади.

"2020 йилдан эътиборан АГМК сафига ўтган ва жамоамизнинг тарихий натижасига эришишда ўз ҳиссасини қўшган ажойиб иқтидор эгаси клуб билан ўртадаги битимни 2021 йил якунига қадар узайтирди.

Санжар Турсуновнинг ўтган мавсумда "Қўқон-1912" дарвозасига киритган суперголи ПФЛ талқинига кўра, Суперлиганинг энг чиройли голи дея топилганди. Шунингдек, "championat.asia" нашри Турсуновнинг такрорланмас супер голини 2020 йилнинг беназир голи дея таърифлаганди.

Янги мавсумда ҳам АГМК билан биргаликда мақсад сари интиладиган Санжар Турсуновга омад тилаймиз ва чиройли голларни кутиб қоламиз", - дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда.

"Championat.asia" маълумотларига кўра, Санжар Турсунов олдида қатор вариантлар пайдо бўлганди. Булар орасида хориждан ҳам таклифлар келиб тушган. Бироқ футболчи келаси мавсумда ҳам айнан АГМКда ўйнашни маъқул топди.



Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика