АГМК Қозоғистон клубини мағлуб этди, навбатдаги ўйин 23 январда

Narzulla Saydullayev
21 янв 2018, 10:39
АГМК Қозоғистоннинг "Шахтёр" жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Учрашув кеча Актобе вилоятида нохуш воқеа сабаб оламдан ўтган ҳамюртларимиз хотирасини бир дақиқа сукут сақлаган ҳолда ёд олиш билан бошланди. Бу баҳсда 18 нафар футболчи иштирок этди. Ўйин давомида тўп назоратини ўзида ушлаб турган жамоа икки марта рақибни ўз жарима майдонида ўйин қоидасини бузишини пенальти билан муносиб жазолади. Ҳар икки вазиятда ҳам жабрланувчи жамоа ҳужумчиси Зафар Полвонов бўлди. Биринчи таймдаги пенальтини Музаффар Музаффаров аниқ амалга оширган бўлса, Иккинчи пенальтини Йован Жокич амалга оширди. 17-дақиқада дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетган рақиб футболчисини тўхтатиб қолганлиги учун Шоҳназар Норбеков майдондан четлатилди.

АГМКнинг навбатдаги ўртоқлик учрашуви 23 январь куни Руминия чемпионати вакили "Конкордиа"га қарши бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fc-olmaliq.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›