UZ

Сўнгги янгиликлар

01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  1 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  3 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  12 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 00:05Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  46 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  39 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448

АГМК - "Пахтакор": превью Янгиликлар

АГМК - "Пахтакор": превью

Суперлиганинг 17-тури доирасида АГМК жамоаси Олмалиқда турнир жадвали пешқадами "Пахтакор"ни меҳмон қилади.

Қайд этиш керакки, "Пахтакор" жорий мавсум чемпионатда мағлубият нималагини билмай келмоқда. Жамоа ўтказилган 16 учрашувдан 14таси ғалаба қозонган ва 2 маротаба дуранг қайд этган. Айни пайтда чемпионатимиздаги энг кучли жамоа бўлиб турган "Пахтакор" билан бу гал умумий ҳисобдаги 25-учрашувни ўтказамиз. Жамоалар ички чемпионатда 23 маротаба ва Ўзбекистон кубоги финалида 1 бора тўқнаш келишган. Ўзаро ўйинлардаги устунлик "Пахтакор" тарафида.

Статистикага кўра, 5 маротаба жамоамиз ғалаба қозонган бўлса, 2 бор дуранг қайд этилган ва 17 ўйинда "Пахтакор"нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати: 17-38.

Жорий мавсумдаги биринчи давра ўйинида Тошкентда жамоамиз "Пахтакор"га (4:1) имкониятни бой берганди. Ўшанда жамоамизнинг ягона голига муаллифлик қилган Зафар Полвонов айни пайтда кетма-кет 6 учрашувдан буён майдонни голсиз тарк этмаяпти. Жамоамиз эса 16-турдан кейин 16 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 10-поғонасида бормоқда. 

Қизиқарли маълумот сифатида шуни айтиш мумкинки, мазкур ўйин АГМКнинг Ўзбекистон миллий чемпионатидаги умумий ҳисобда 329-ўйини бўлади. Ҳозирга қадар ўтказилган 328 учрашувда жамоамиз 113 ғалаба, 69 дуранг ва 146 мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати эса 448-489 кўрсаткичига эга. АГМКнинг Ўзбекистон миллий чемпионатида тўплаган очколари сони 408га тенг.  Бу борада жамоамиз 39та жамоа бор рўйхатда умумий жадвалда 18-ўринда бормоқда. 

Ўзбекистон миллий чемпионати бошлангандан буён узлуксиз унда иштирок этиб келаётган "Пахтакор" эса ўзининг 819-учрашуви арафасида турибди. Ўзбекистоннинг кўп карра чемпиони ва рекордчиси ҳозирга қадар "Навбаҳор" билан биргаликда миллий чемпионатда энг кўп учрашув ўтказган жамоа бўлиб турибди. Улар ўтказилган 818-учрашувда 556 ғалаба, 132 дуранг ва 130 мағлубият қайд этишган. Тўплар нисбати: 1833-692. Тўплаган очколари эса 1800 очкога тенг. 

Қисқа қилиб айтганда, мазкур турда Ўзбекистон миллий чемпионатларидаги умумий турнир жадвалининг ўртасида бораётган АГМК ҳозирги чемпионатда ҳам, умумий жадвалда ҳам якка пешқадам бўлиб турган "Пахтакор"ни қабул қилади.

Мақсад эса жорий мавсумда мағлубиятсиз кетаётган кучли рақибни доғда қолдириш ва мухлисларни хурсанд этиш. 

Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган АГМК — "Пахтакор" беллашуви 17 август куни, Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуасидаги "Марказий" стадионда соат 19:15да бошланади.

Мазкур ўйинга жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун мухлисларни чорлаб қоламиз, - дейилади АГМК матбуот хизмати ёзган превьюда.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика