UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35Ҳаким Фузайлов: "Пахтакор" маҳорат томонлама биздан устун келди"  1 21:17"Интер Майами" Месси билан шартнома узайтирилганини маълум қилди  0 21:00Камолиддин Тожиев: "Сафарда муҳим ғалабага эришдик"  6 20:45U-21 биринчилиги. Кучли учликда ўзгариш: "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" ўрин алмашди, "Пахтакор" мағлуб бўлди  0 20:25Суперлига. Пўлатовнинг иккита голи "Бухоро"га "Сўғдиёна" устидан ғалаба келтирди  20 20:02Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди  60 19:59Мареска: "Эстевао Палмер изидан боради"  0 19:38Ислом Исмоилов: "Жаҳон чемпионатига Ўзбекистон номини фахр билан ҳимоя қилиш учун борамиз"  7 19:19"Навбаҳор" ва "Нефтчи" 3 очкодан маҳрум қилиниши мумкин — ЎФА  32 18:58Саудия Арабистони клублари "Милан" футболчиси учун 80 млн евро таклиф қилишга тайёр  3 18:33Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида кечган баҳсда Кот-д'Ивуардан устун келди  10 18:05Кейн Дрогбани ортда қолдирди  1 17:17Футзал бўйича 2026 йилги Осиё Кубогининг барча иштирокчилари аниқ бўлди  0 16:42Беллингем: "Гол урмаганимга анча бўлганди"  2 16:13Никола Лазаревич: "Бу йил "Насаф" фаворит. Ўзбекистон Каннаваро билан ҳам яхши натижага эришиши мумкин"  0

АГМК: Ўзбекистон кубогидаги янги рақибга қарши ўйин превьюси Янгиликлар

АГМК: Ўзбекистон кубогидаги янги рақибга қарши ўйин превьюси

Эртага АГМК Ўзбекистон кубоги доирасида Тошкентнинг "Локомотив" жамоасига қарши нимчорак финал ўйинини ўтказади.

Ўйин қуръа натижасига кўра меҳмонда ўтади. Эътиборга молик тарафи, бу икки жамоалар Ўзбекистон кубоги доирасида илк маротаба тўқнаш келишмоқда. Бунга қадар АГМК ва "Локомотив" миллий чемпионат ва Ўзбекистон суперкубогида баҳс юритган.

Ўзаро ўйинлар статистикасига кўра, ўтказилган 26 ўйинда "Локомотив" 17 ғалабани тантана қилган, АГМК эса 5 маротаба "темирйўлчилар"дан устун келган. Қолган 4 беллашувда ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбати: 52-30, "Локомотив" фойдасига.

Жорий мавсум АГМК "Локомотив" билан икки маротаба тўқнаш келиб, марказлаштирилган ҳолатда ўтказилган биринчи давра баҳсида 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, "Локомотив" уйидаги беллашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида ютди.

АГМК 2004 йилдан эътиборан мамлакат кубоги мусобақасида иштирок этиб келмоқда. АГМК Ўзбекистон кубогидаги ўтказилган жами 44 ўйинда 17 ғалаба, 9 дуранг ва 18 мағлубият қайд этган. АГМК жамоасининг Ўзбекистон кубогидаги тўплар нисбати қуйидаги кўринишда: 62-63.

"Локомотив"га қарши ўйин ҳақидаги яна бир қизиқ жиҳат, жорий мавсумдаги учта ўйин АГМК жамоаси учун бегона майдонда ўтмоқда. Чемпионат доирасидаги биринчи давра ўйини нейтрал майдонда ўтганди, иккинчи даврада эса "Локомотив" ўйингоҳида меҳмон бўлган АГМК кубок баҳсида ҳам эртага ушбу стадионга боради.

Учрашув 8 декабрь куни соат 14:00да бошланади. Ғолиб жамоа Ўзбекистон кубогидаги юришини давом эттириб, чорак финалга йўлланма олади.


Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал.

8 декабрь, сешанба

"Локомотив" — АГМК (14:00)

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Сардор Нишонбоев, Аваз Абдуллаев, Аҳмаджон Эргашев

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика