UZ

Сўнгги янгиликлар

23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  0 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  9 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  1 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  14 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2

АГМК Одил Аҳмедов ва Халк тўп тепадиган "Шанхай СИПГ"га қарши иккита назорат учрашуви ўтказди Янгиликлар

АГМК Одил Аҳмедов ва Халк тўп тепадиган "Шанхай СИПГ"га қарши иккита назорат учрашуви ўтказди

Теглар :  АГМК
АГМК матбуот хизматининг хабар беришича, олмалиқликлар Дубайдаги йиғин доирасидаги охирги назорат ўйинида "Шанхай СИПГ" билан беллашди.

"Жамоамизнинг Дубайдаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги охирги ўйини Хитой Суперлигаси вакили "Шанхай СИПГ"га қарши ўтказилди.

Ўзаро келишувга кўра, 60 дақиқадан иккита назорат беллашуви ўтказилди.

Унга кўра, жамоалар ҳар иккала ўйинда икки хил таркибни синовдан ўтказишди. Биринчи баҳсда жамоамиз 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса, иккинчи ўйинда ҳисоб очилмади ва дуранг қайд этилди. Дастлабки ўйиндаги биринчи голни рақиб жамоа бурчак зарбасидан кейин уришга муваффақ бўлди. Оскарнинг ошириб берган тўпини Халк дарвозага йўллаган бўлса, хитойликларнинг иккинчи голига Ю Хаи муаллифлик қилди. Учрашувнинг сўнгги дақиқасида эса жамоамизнинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужуми самара келтирди. Мирғиёс Сулаймоновнинг жарима майдончасидаги узатмасидан сўнг тўп рақибга теккан ҳолда дарвоза тўридан ўрин олди.

Иккинчи ўтказилган назорат беллашувида эса жамоалар дарвоза тўрига йўл топа олишмади", - дейилади АГМК матбуот хизмати хабарида.

Назорат учрашуви

10.02.2020

1-ўйин

АГМК — “Шанхай СИПГ” 1:2 

Дубай, «Jebel Ali Sport Centre»

Голлар: Автогол (60) - Халк (18), Ю Хаи (34)

АГМК (1-ўйин) — Суҳроб Султонов (Роман Абдулов, 30) - Мирғиёс Сулаймонов, Дилшод Жўраев, Бобур Йўлдошев, Сайдулло Раҳматов - Йован Жокич, Баҳром Абдурахимов, Санжар Турсунов - Шаҳзод Нурматов, Мате Ватсадзе, Арслонмират Аманов. 

Назорат учрашуви

10.02.2020 

2-ўйин

АГМК — “Шанхай СИПГ” 0:0 

Дубай, «Jebel Ali Sport Centre»

АГМК (2-ўйин) — Валижон Рахимов (Низомиддин Зиёвутдинов, 30) - Акмал Шораҳмедов, Жасур Умаров, Сардор Раҳмонов, Шероз Жалолов - Эркин Байдуллаев, Миржамол Қосимов, Мурод Тошматов - Хожимат Эркинов, Зафар Полвонов, Элгужа Григалашвили.


Шу тариқа АГМКнинг Дубайда олиб борган икки ҳафталик ўқув-машғулот йиғини якунланди ва олмалиқликлар эртага Дубай-Тошкент йўналиши бўйича юртимизга қайтиб келишади.

Эслатиб ўтамиз, АГМК БААдаги йиғин доирасида жами бешта назорат беллашуви ўтказди ва ўйинларда 2 ғалаба (Туркманистон, "Циндао Хуанхай"), 1 дуранг (Шанхай СИПГ) ҳамда 2 мағлубият ("Шаньдун Лунэн", "Шанхай СИПГ") қайд этди.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика