UZ

Сўнгги янгиликлар

10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  2 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  3 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  3 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  1 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  7 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  0 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  0 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  24 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  5

АГМК назорат ўйинида ғалаба қозонди, Мате Ватсадзе хет-трик қайд этди Янгиликлар

АГМК назорат ўйинида ғалаба қозонди, Мате Ватсадзе хет-трик қайд этди

Теглар :  АГМК
Суперлига рестартига тараддуд кўраётган АГМК жисмоний ҳолатини маромга келтириш баробарида ўйин амалиётига эга бўлиш учун бугун Про-лига иштирокчиси "Рубин"га қарши назорат беллашувида майдонга тушди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар қилди.

Учрашувда жами 9та гол, бир четлатиш ва иккита пенальти бўлди. Эътиборлиси, ҳар иккала пенальти жамоамиз дарвозаси томон белгиланди ва четлатиш ҳам айнан АГМК ҳимоячиси Бобур Йўлдошев билан руй берди.

Дастлабки бўлимда жамоамиз рақиб дарвозасига учта гол урган бўлса, танаффусдан кейин яна 4 маротаба дарвоза тўрига тўп киритилди. "Рубин" эса бир маротаба пенальтидан гол урган, иккинчиси ўйин пайти руй берди. Биринчи таймда дарвозамизни қўриқлаган Роман Абдулов пенальтини қайтарган бўлса, иккинчи бўлимда рақиб жамоа Валижон Раҳимов қўриқлаган дарвозани "нуқта"дан ишғол этди.

Жамоамиз голларига тўрт нафар футболчи муаллифлик қилди. Мате Ватсадзе хет-трик қайд этган бўлса, Шаҳзод Нурматов дублга эришди, яна биттадан голга Арслонмират Аманов ва Эркин Байдуллаев муаллифлик қилишди.

Назорат ўйини.

5 июнь, жума.

АГМК - "Рубин" 7:2

Голлар: Мате Ватсадзе (3та), Шаҳзод Нурматов (2та), Арслонмират Аманов, Эркин Байдуллаев.

АГМК - Роман Абдулов - Мирғиёс Сулаймонов, Дилшод Жўраев, Бобур Йўлдошев, Шероз Жалолов - Эркин Байдуллаев, Жасур Умаров, Шаҳзод Нурматов - Арслонмират Аманов, Мате Ватсадзе, Ҳожимат Эркинов.

Захирадан майдонга тушган футболчилар: Валижон Раҳимов, Сайдулло Тошпўлатов.

Четлатиш: Бобур Йўлдошев. 


АГМК эртага ҳам назорат ўйинида "Локомотив"га қарши майдонга тушиши режалаштирилган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика