UZ

Сўнгги янгиликлар

13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  0 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  1 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  4 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  3 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  6 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  18 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  11 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  33 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  10 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  21

АГМК машҳур компания — "Double Pass" билан ҳамкорлик қилади Янгиликлар

АГМК машҳур компания — "Double Pass" билан ҳамкорлик қилади

Теглар :  АГМКDouble Pass
Айни дамда футбол оламида машҳур бўлган "Double Pass" компанияси Тошкентда бўлиб, клубимиз фаолияти билан яқиндан танишиб чиқмоқда.

"Double Pass" футбол клублари тузилмасини ўрганиб, клуб, футболчилар, жамоада фаолият олиб борадиган турли йўналишдаги мутахассислар ва академияларнинг янада ривожланиши учун ёрдам бериб келади. Унинг мутахассислари клубларда бўлиб, маълум вақт давомида бутун тизимни ўрганиб чиқишади ва иш қай даражада профессионал йўлга қўйилгани ҳақида ўз хулосаларини беради. Шу тариқа клубимиз ўз фаолиятини янада яхшироқ йўлга қўйиши ва нималарга эътибор бериши зарурлиги ҳақида тушунчага эга бўлади.

"Double Pass" компаниясининг икки нафар ходими 5 кун мобайнида Тошкентда бўлиб, АГМК футбол клубини ўрганишади. Ушбу компания Германия бундеслигаси ҳамда жаҳонга машҳур клублар билан ҳамкорлик қилади. Айни дамда компания вакиллари клубимиз фаолиятини чуқур ўрганиш жараёнини давом эттиришмоқда. Ҳар бир бўлим ходимлари, штаб ва футболчилар билан мулоқот қилишмоқда. Изчил ўрганиб, кейинчалик ўз дастурларига мувофиқ хулосалар тақдим этилади ва кейинчалик маълум тарифлар таклиф этилиб, клубимиз топ даражага чиқиши учун компания бевосита ўз ёрдамини кўрсатади.

Ҳозирда компания асосчиси бельгиялик Ван Хоеке ва немис мутахассиси Марио Химсл клубимиз фаолиятини ўрганиш билан банд. Айни дамга қадар мутахассислар ОКМК спорт мажмуасида бўлишди, асосий жамоа истиқомат қиладиган Дўрмондаги клуб қароргоҳи ва машғулотлар ўтадиган Қибрайдаги асосий майдонда бўлишга улгуришди. Шунингдек, мураббийлар штаби, раҳбарият ҳамда клуб тузилмаси бўлинмалари ходимлари билан бевосита мулоқотда бўлиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишишди. Эндиликда компания вакиллари жамоамиз футбол мактаби ва яқинда қурилиши режалаштирилаётган академия лойиҳалари ҳамда ёшлар жамоамиз билан танишишади.



Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика