UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  2 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  6 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  10 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  1 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  31 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан-ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  50 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3

АГМК кутилмаганда Дубайга учиб кетди Янгиликлар

АГМК кутилмаганда Дубайга учиб кетди

Теглар :  АГМК
Янги мавсумга муносиб тайёргарлик кўриш учун АГМК жамоаси ўқув-машғулот йиғинини БААнинг Дубай шаҳрида давом эттиради.

Тошкентда 5 январь куни тўпланган ва 2 ҳафта давомида Тошкентдаги «Tadjiev Start» футбол мактабига қарашли сунъий қопламали майдонда шуғулланган жамоа тайёргарлик режасини учинчи босқичини хорижда ўтказади.

Деярли икки ҳафта (20 январь - 2 февраль) давомида БААнинг Дубай шаҳрида янги мавсумга қизғин тараддуд кўрадиган АГМК йиғин доирасида иккита назорат ўйинларини ўтказишни режалаштирган. Учрашувлар санаси ва бўлажак рақиблар ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берилади.

Ўқув-машғулот йиғинида дарвозабон Валижон Раҳимов ва таянч ярим ҳимоячи Абдулла Абдуллаев Ўзбекистон миллий жамоасининг Дубайдаги йиғинида иштирок этаётгани боис қатнашмайди.

АГМК Дубайдаги «Jebel Ali» спорт комплексига қарашли меҳмонхонага жойлашади ва бугун куннинг иккинчи ярмидан йиғинга киришади.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Олмалиқ жамоа хориж йиғини ҳақида маълумот бермаган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика