UZ

Сўнгги янгиликлар

12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  1 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  7 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  3 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  1 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  12 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  5 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0

AГМК грузиялик тўпурарни ўз сафига қўшиб олди Янгиликлар

AГМК грузиялик тўпурарни ўз сафига қўшиб олди

Теглар :  АГМК
Туркияда қишки ўқув-машғулот йиғинларини ўтказаётган AГМК жамоаси ўз сафига грузиялик чап қанот вингери Иракли Рухадзени қўшиб олди.

Схалтубо шаҳрининг “Самгурали” клуби аъзоси бўлган Рухадзе AГМК мураббийлар штаби назарига тушганига анча бўлганди. Унинг жамоаси ҳам ҳозирда ўқув-йиғин машғулотларини Туркияда ташкил этмоқда. Aйнан ўша ерда томонлар музокаранинг якуний босқичини ўтказдилар ва Олмалиқ клуби Иракли Рухадзенинг трасфер ҳуқуқини тўлалигича сотиб олди. Шундан кейин грузиялик легионер AГМК билан 3 йиллик шартнома имзолади. 

1996 йилнинг 28 октябрида туғилган ушбу футболчи ўз пайтида Грузия ёшлар терма жамоасига жалб етилган. Унинг статистикасига эътибор қаратсак, Иракли ўтган мавсум Грузия чемпионатида 30та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол урди (Грузия чемпионатида 2-кўрсаткич) ҳамда шерикларига 2та голли пас берди. Бутун фаолияти давомида эса футболчи 138та учрашувда 38та гол урган ва 12та голли узатма берган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика