UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ 1:2 (матнли трансляция)  138 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 00:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид" (онлайн ҳисоб)  15 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  3 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10

AГМК грузиялик тўпурарни ўз сафига қўшиб олди Янгиликлар

AГМК грузиялик тўпурарни ўз сафига қўшиб олди

Теглар :  АГМК
Туркияда қишки ўқув-машғулот йиғинларини ўтказаётган AГМК жамоаси ўз сафига грузиялик чап қанот вингери Иракли Рухадзени қўшиб олди.

Схалтубо шаҳрининг “Самгурали” клуби аъзоси бўлган Рухадзе AГМК мураббийлар штаби назарига тушганига анча бўлганди. Унинг жамоаси ҳам ҳозирда ўқув-йиғин машғулотларини Туркияда ташкил этмоқда. Aйнан ўша ерда томонлар музокаранинг якуний босқичини ўтказдилар ва Олмалиқ клуби Иракли Рухадзенинг трасфер ҳуқуқини тўлалигича сотиб олди. Шундан кейин грузиялик легионер AГМК билан 3 йиллик шартнома имзолади. 

1996 йилнинг 28 октябрида туғилган ушбу футболчи ўз пайтида Грузия ёшлар терма жамоасига жалб етилган. Унинг статистикасига эътибор қаратсак, Иракли ўтган мавсум Грузия чемпионатида 30та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол урди (Грузия чемпионатида 2-кўрсаткич) ҳамда шерикларига 2та голли пас берди. Бутун фаолияти давомида эса футболчи 138та учрашувда 38та гол урган ва 12та голли узатма берган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика