АГМК Германия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди
18 янв 2018 21:32
Янгиликлар
АГМК Германия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди
Учрашув голларга бой тарзда ўтди. 4-дақиқада рақиб жамоа вакили узоқ масофадан Акбар Тўраев қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди. Орадан 10 дақиқа ўтиб Исмар Тандир ҳисобни тенглаштирди. 28-дақиқада Антон Землянухин жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 32-дақиқада Санжар Рихсибоев учинчи голга муаллифлик қилди. Орадан уч дақиқа ўтиб Антон ўзининг иккинчи тўпини рақиб дарвозасига йўллади.
Иккинчи таймда устунлик тўлалигича АГМК тарафида бўлсада, ўйиндаги якуний ҳисоб 4:1дан бошқа ўзгармади.
Мазкур баҳсда жамоа сафида шуғулланаётган 17 нафар футболчи иштирок этди. Қолган футболчилар машғулот ўтиш билан чекланишди. Сабаби, эртага АГМК Қарағанданинг "Шахтёр" жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади.

АГМК - "СВ Олбернхау" 4:1
Голлар: Исмар Тандир 14, Антон Землянухин 28, 35, Санжар Риҳсибоев 32 - Тони Шустер 4.
АГМК: Акбар Тўраев, Дилшод Жўраев, Исмар Тандир, Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Антон Землянухин, Сайдулло Раҳматов, Шаҳзодбек Алақулов, Шаҳбоз Умаров, Жавлон Гусейнов, Санжар Риҳсибоев, Хуршидбек Мухторов.
Захирадан тушганлар: Низомиддин Зиёвутдинов, Отабек Зокиров, Камронбек Абдулҳамидов, Абдумалик Абдуллаев, Владимир Бубанья, Муҳаммад Исаев.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар