UZ

Сўнгги янгиликлар

23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:17Европа лигаси. "Милан", "Ливерпуль" ва "Байер" иштирокидаги ўйинларнинг бошланғич таркиблари маълум  1 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   1 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  14 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  8 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  4 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0 20:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Кувайтга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади  2 20:25Ковачичнинг пенальтидан тепган зарбаси йўналишини топишда Лунинга жамоадоши ёрдам берди  4 20:18Сенсация! Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди  10 20:08"Аркадағ" кетма-кет ғалабалар сони бўйича "Реал", ПСЖ ва "Манчестер Сити"дан олдинда  15

АГМК эртагаёқ тарихий натижани кафолатлаши мумкин! Янгиликлар

АГМК эртагаёқ тарихий натижани кафолатлаши мумкин!

Олмалиқликлар эртанги 24-тур доирасидаги ўйинларда "Локомотив" ҳамда "Сўғдиёна" мухлиси ва қўшимчасига "Пахтакор"нинг ҳам ғалабасидан манфаатдор бўлишади.

АГМК жорий мавсум илк бор Ўзбекистон чемпионати совриндори бўлиши мумкин. Бу воқеа эртагаёқ содир бўлиши учун "Локомотив" "Қўқон-1912"ни ва "Сўғдиёна" "Бунёдкор"ни мағлуб этиши талаб этилади. Агарда "темирйўлчилар" ва жиззахликлар эртага ғалаба қозонса, унда АГМК муддатидан аввал чемпионат совриндори (бронза ёки кумуш медал) бўлиши таъминланади.

Шунингдек, Қаршида кечадиган турнинг марказий ўйини: "Насаф" - "Пахтакор" учрашувида АГМКга Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор"нинг ғалабаси зарур. Шунда олмалиқликлар нафақат бронза медаллари учун, балки кумуш медалига эгалик қилиш учун ҳам яхшигина имкониятни сақлаб қолади.

Ҳозирча АГМК ва "Насаф" ўртасидаги фарқ бир очкони ташкил қилади. "Насаф" эса тур ўйинини эртага Қаршида "Пахтакор"га қарши ўтказади.

Чемпионат тугашига эса яна 2 тур мавжуд. АГМК 25-турда Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлса, охирги ўйинни Олмалиқда "Бухоро"га қарши ўтказади. "Насаф" эса "Пахтакор" билан ўйиндан ташқари яна икки Тошкент клуби "Бунёдкор" (сафарда) ҳамда "Локомотив" (уйда) билан баҳс олиб боради.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика