АГМК 22 январь куни "Спартак"га қарши майдонга тушади

Оқил Абдубарноев
20 янв 2023, 20:59
Россия ОАВлари хабарларига кўра, Москванинг "Спартак" клуби қишки йиғин доирасида Олмалиқнинг АГМК клуби билан ўйнайди.

Аслида 22 январь куни москваликлар Болгариянинг "Левски" клубига қарши майдонга тушиши керак эди. Клуб матбуот хизмати ушбу ўйин бекор қилингани ҳақида маълум қилган.

Аввалроқ олмалиқликлар Азиз Ғаниев тўп тепадиган "Шабаб Ал Аҳли"га қарши баҳс олиб борганди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: t.me/spartakovv