

"Мен Саудия Арабистонидан бўлган таклифни эшитмадим. Бир нарса аниқ, Мане янги мавсумда "Бавария" сафида тўп тепади. У клуб билан 3 йиллик шартнома имзолаган. Садио бир мавсум Мюнхенда бўлиб турибди ва келишув бўйича яна икки йил бор. Шундай экан ҳозирча у ҳеч қаерга кетмайди.



