

"Сўнгги вақтларда Моуриньонинг МЮдан кетиши борасида миш-мишлар кўпайиб кетди. Бироқ бу ёлғон. Жозега барчаси маъқул келмоқда, шунингдек, раҳбарият ҳам унинг ишларидан мамнун. У шартномаси якунлангунига қадар МЮда қолади", - деди Мендеш.
Олдинроқ Моуриньо яқин орада истеъфога чиқиши борасида маълумотлар берилганди.



