Агар "Рома" Алиссоннинг нархини туширмаса, "Реал" Куртуани харид қилиши мумкин

Aslanov Jasurbek
20 июн 2018, 13:21
"Челси" дарвозабони Тибо Куртуа "Реал"га ўтиши мумкин.

Маълумотларга кўра, "Қироллик клуби" бельгияликни "Рома" посбони Алиссон ўрнига яна бир даъвогар сифатида кўрмоқда.

Римликлар Бразилия терма жамоаси дарвозабонини 80 млн. евродан камга сотмоқчи эмас, "Реал" эса 50 млн. евродан кўп таклиф қилмаяпти.

Куртуа ва "Челси" ўртасидаги битим 2019 йилнинг ёзида якунига етади ва бельгиялик уни узайтириш ҳақида ўйламаяпти.

"Реал" бу вазиятдан фойдаланиб, бир йилдан сўнг Куртуа билан текинга шартнома тузиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Cadena SER

Сўнгги янгиликлар

Барча ›