UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   3 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  3 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

"Агар гол урмасанг, кийиниш хонасида калтак ейсан". Марселонинг финаллардаги хотиралари Янгиликлар

"Агар гол урмасанг, кийиниш хонасида калтак ейсан". Марселонинг финаллардаги хотиралари

"The Player's Tribune"да тақдим этилган Марсело мақоласини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Бразилиялик ҳимоячи у ва "Реал"нинг бошқа футболчилари финалларда қандай ҳавотирлангани ва ҳаяжонни қай тариқа енгганини айтиб берган.


"Ливерпуль"га қарши баҳс энг оғири. Марселони Салоҳнинг постери ҳақидаги ҳазил илҳомлантирган


"Бу Чемпионлар лигаси финалидан олдин кийиниш хонасида рўй берган эди. Нафас ололмасдим, аммо ваҳима қилмасликка интилдим. Бу оддий асабийлашиш эмасди - футболда ҳамма асабийлашади. Нафасим тиқилди".

Марселонинг сўзларига кўра, "Ливерпуль"га қарши баҳс олдидан босим катта эди: Атрофдаги ҳамма рақиб ғалабасини кутарди, "Реал"да эса 3та соврин ютиб бўлганди. Аммо ҳимоячи тарихга киришни жудаям истарди. Марсело финалдан олдинги тунда ҳамма тирноқларини тишлаб ташлади, ғазаб буни енгиб ўтишга ёрдам берди: Финалга бир неча кун қолганда "Реал" афсонаси Хорхе Вальдано Марселога деворга Салоҳ постерини осиб, ҳар куни унга дуо қилишни маслаҳат берди. Бу бразилияликнинг кайфиятини кўтарди.


Ҳаяжон майдонга чиққандан сўнг ўтиб кетди: "Ўйлаб кўрдим: Агар майдонда жон беришга тўғри келса - ### (тупурдим), бунга тайёрман".

Марсело фақат иккита вазиятни эслайди: "Баҳс якунланишига 20 дақиқа қолганда 2:1 ҳисобида олдинда эдик, тўп бурчакдан ўйинга киритилиши керак. Кейин Салоҳнинг девордаги постери ҳақида ўйладим. Мотивация учун миннатдорман, оғайни!"

"Учрашув якунланишига 10 дақиқа қолганда тўп аутга чиқиб кетди. Ҳисоб 3:1 кўринишига келди ва биз чемпион бўлишимизни тушундим. Ўшанда майдоннинг ўзида йиғлаб юборганман. 10 сония қолганда. Аммо мен билан бунақаси ҳал рўй бермаганди".


"Ювентус"га қарши финал олдидан ҳамма асабийлашди. Криштиану йигитларни босимдан ҳалос қилди


Марселонинг "Ювентус"га қарши баҳс олдидан эслайдигани - ўйин олдидан ўтказилган нонушта. У, Касемиро, Данило ва Роналду стол атрофида ўтириб, нонушта қилишарди. Жимлик - футболчилар қорнидаги асабий овозлар эшитилиб турарди. Ўшанда Криштиану савол берди: "Йигитлар, бир савол бор: Қорнимдаги ёқимсиз ҳис фақат менда бўляптими?"

Марслонинг ёзишича, шу гапдан сўнг ҳамма енгиллик ҳис қилди, чунки Криштианудек "машина" босимни ҳис қилаётган экан, демак, ҳаммаси жойида. Футболчилар сувга буюртма бериб, бироз кайфиятни кўтариб олишди. Роналду автобусда ўйин ҳақида ўз тахминларини айтди: "Аввалига қийин бўлади, аммо иккинчи бўлимда хотиржамлик билан ғалабага эришамиз".

Криштианунинг ўзини тутиши ҳозиргача Марселони ҳайрон қолдиради. "Мен ҳеч қачон буни унутмайман, у ҳаммасини тўғри топган. 30 йил ўтиб, невараларимга Криштиану ва Месси билан битта чимда ўйнаганимни фахрланиб айтиб бераман".


"Атлетико" билан финалда оғриққа чидаб бўлмасди, аммо Марсело трибунада ўғлини кўриб, охиригача ўйнашга қарор қилди


Марселонинг яна бир хотираси: 2016 йил финалида у қанотда Гризманн ортидан югуряпти, оёқлар зирқираб оғрияпти, бироқ у таниш овозни эшитди: "Дада, олға! Дада, олға!". Ўғли Энцонинг овози унга куч берди. Ўша баҳсда футболчиларнинг оиласи "Реал" захирасига яқин трибунада ўтирган эди, шу сабабли ҳимоячи ўғлини тезда топди.


Марселонинг навбатдаги хотиралари пенальтилар сериясига боғлиқ. Биринчиси, Лукас Васкес зарба олдидан худди кўчада юргандек тўпни бармоғида айлантирди: "Ўшанда қуйидаги гаплар ҳаёлимдан ўтган: Йигитча, агар гол урмасанг, кийиниш хонасида калтак ейсан". Аммо Лукас дарвозани ишғол қилди.

Иккинчиси, Хуанфран зарбасидан олдин Криштиану билан суҳбат. "Мен унга шундай дедим: "Хуанфран адашади ва сен бизга кубокни олиб берасан!". Криштианунинг ғалаба тўпидан сўнг Марсело ўғлини қучоқлаш учун захира томонга отилди.


2014 йилдаги финалда Марсело захирада қолди, аммо бувасининг доно сўзлари туфайли у рақибни таслим этди


Марселони захирада қолдиришди, аммо у майдонга тушишни жуда истарди. Ҳаёлда бувасининг доно сўзлари айланарди: "Агар ўйинга тушсам, майдонда боримни бериб тўп тепардим".


Ғазаб отига минган Марсело шу сўзлар билан машғулотларга киришди, бироқ ҳали ҳеч ким унга рухсат бермаган эди. Ёрдамчилар бразилияликка тайёрланишни айтганида, у ёниб турарди: "Қулоқларимдан тутун чиқарди. Ростдан ҳам, ўйинга тайёр эдим!".


Марсело ўша кеча қандай ўйин кўрсатганини эслай олмайди. Аммо майдонда борини бергани аниқ ёдида.

Бразилияликнинг айтишича, Рамоснинг голи - жуда чиройли. Аммо эсда қолган асосийси бошқа нарса. Формаларга жавоб берадиган Манолин унинг олдига келди. Манолиннинг айтишича, "Атлетико" ходимлари 90-дақиқада майдонга "чемпионлар" ёзуви туширилган формаларни олиб чиқиб, шампан виноларини тайёрлаб қўйишган экан.


Манолин бахтдан йиғларди, Марсело эса жавоб тариқасида шундай деди: "Энди бахтли инсон сифатида жон беришим мумкин".

***


Марселонинг айтишича, ҳар бир йилан жангларга тўла бўлган. Ўтган мавсум жамоа муваффақиятсизликка учради, "Реал" совринсиз қолди, аммо футболчиларга ғазаб ва курашиш хоҳиши қайтди. Ҳимоячи сўзларини қуйидагича якунлади:

"Реал" қайтади. Бу сўзларни баннерларга ёзиб, деворга илиб, ҳар кеча дуо қилинг. Биз қайтамиз!"

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика