Агар "Барселона" Чемпионлар лигасида ғалаба қозонса Альба сочини олдириб ташлашга ваъда берди

Aslanov Jasurbek
15 май 2015, 16:41
"Барселона" ҳимоячиси Хорди Альба ўз жамоаси иштирок этаётган барча турнирларда ғалаба қозонмоқчи.

"Агар "Барселона" Чемпионлар лигасида ғалаба қозонса сочимни олдириб ташлайман" - дейди Альба.

"Барселона"ни Испания Кубоги финалида "Атлетик" билан ўйин кутиб турибди. Каталония клуби мамлакат чемпионатида биргина ғалабага эришса Ла Лига ғолибига айланади. Бундан ташқари, каталонияликлар 6 июнь куни Чемпионлар лигаси финалида "Ювентус" билан чемпион номини аниқлаб олади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com