UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид" (онлайн ҳисоб)  4 00:00ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ (матнли трансляция)  32 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  3 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  10 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  18

Афсонавий Ҳоқон Шукур АҚШда такси ҳайдовчиси бўлиб ишлайди. У давлат тўнтаришидаги айбловлар туфайли бор-будидан маҳрум бўлди Янгиликлар

Афсонавий Ҳоқон Шукур АҚШда такси ҳайдовчиси бўлиб ишлайди. У давлат тўнтаришидаги айбловлар туфайли бор-будидан маҳрум бўлди

Туркиялик собиқ ўйинчи Ҳоқон Шукурнинг футболдан кейинги фаолиятига назар ташлаймиз.

Катта ёшли кишилар 2002 йилги жаҳон чемпионатидаги Туркия терма жамоасини унутишмаган бўлса керак. Турклар ярим финалда Бразилияга ачинарли тарзда мағлубиятга учраб, кейинчалик турнирнинг бронза медалини қўлга киритганди. Ўша жамоанинг етакчиларидан бири ҳужумчи Ҳоқон Шукур эди. У ўз мамлакатида, шунингдек, "Блекберн" ва "Интер" сафида тўп тепди. Туркияда Хоқон ҳақиқий қаҳрамон эди, фаолиятини якунлаганидан кейин у сиёсатга қадам ташлади.


Аввалига ҳамма ишлар жойида эди, у ҳукмрон партияга қўшилди ва икки йил давомида Эрдўған билан яхши муносабатда эди. Аммо Шукур "Адолат" партиясини тарк этиб, сайловларда мустақил номзод сифатида иштирок этди. Туркияда давлат тўнтариши бошланганда Шукурни ҳам уларга шерикликда айблашди. Хоқон зудлик билан мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди, турк диёрида унга таҳдид қилишди.

"Менда ҳеч нарса қолмади, Эрдўған бор-будимдан маҳрум қилди: эркинлик ҳуқуқим, ишлаш ҳуқуқим ва сўз эркинлигимдан". Аммо Шукур турк халқининг душмани эмаслигини ва ўз ватанини севишини, лекин ҳукуматдан нафратланишини, чунки улар ҳалигача унинг муваффақиятсиз давлат тўнтаришида иштирок этганлиги тўғрисида далил топа олмаётганини айтади.

АҚШда Шукур дастлаб кафеда ишлаган, лекин у ерга юриш-туриши бошқача одамлар ташриф буюра бошлаган ва Хоқон ўз ишини ўзгартиришга мажбур бўлган. У икки йилдан бери UBER ҳайдовчиси бўлиб ишлайди ва бўш вақтида китоб савдоси билан шуғулланади. Тасаввур қилинг-а, таксига ўтирдингиз ва сизга жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори ҳайдовчилик қилмоқда.

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика