UZ

Сўнгги янгиликлар

08:46Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" "Арал"ни мағлуб этди. Қўқонликлар сафида ОКМК футболчиси ҳаракат қилди  0 08:13ЦСКА директори Файзуллаев трансфери ҳақида гапирди  3 07:48Мираброр Усмонов хотира турнири. Бугун чемпион аниқланади  2 00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  6 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  6 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  2 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  4 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  11 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  3

Афшин Аҳмади: "Эрон клублари ҳозир унчалик кучли эмас" Янгиликлар

Афшин Аҳмади: "Эрон клублари ҳозир унчалик кучли эмас"

Шу вақтга қадар Эроннинг "Фулад" клубида ишлаб келган таниқли журналист Афшин Аҳмади эртанги ўйинлар олдидан ўз фикрини билдириб ўтди:
"ОЧЛ - жиддий мусобақа, бунда ҳар бир жамоа ғолиб чиқишни хоҳлайди. Лекин бу йилги ОЧЛда иштирок этаётган Эрон клубларини кучли дея олмайман. Эртага "Пахтакор" ўз майдонида "Нафт Теҳрон" билан куч синашади. "Нафт" ҳозир турнир жадвалида биринчи ўринда боряпти. Бу жамоа таркибида Ризойи, Падовани ва Бейранвад сингари кучли футболчилар бор. "Нафт" асосан қисқа паслар орқали ўйнашни хуш кўради".

"Насаф"нинг 1-турдаги рақиби "Тракторсози" ҳам ўзига яраша кучли клуб. Бу жамоа таркибида бразилиялик Эдиньо энг хавфли футболчи ҳисобланади. У ҳозир Эрон чемпионатида 14та гол билан билан тўпурар бўлиб турибди. Бундан ташқари, Меҳди Киани билан Саман Наримон Жаҳонни ҳам унутмаслик лозим".

"Умуман олганда, ўзбек клублари ҳар доим Эрон жамоаларига қарши омадли ўйнашган. Ўйлашимча, ҳозир Эрон жамоалари унчалик кучли эмас, шунингдек ўзбек клубларини ҳам олдингидек кучли дея олмайман. Менимча, ўзаро ўйинларда кўпроқ дуранг қайд этилса керак".

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика