Африкалик мультимиллионер Севале ФИФА президенти бўлмоқчи
25 окт 2015 11:30
Янгиликлар
Африкалик мультимиллионер Севале ФИФА президенти бўлмоқчи
Жанубий Африкалик мультимилионер Мосима Габриэл Севале ФИФА президенти бўлишни истамоқда.
Севале ФИФАнинг ирқчиликка қарши кураш бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади. «Токио» лақабли 62 ёшли африкалик Нельсон Манделе даврида ЖАРда вазир бўлиб ишларди.
Олдинроқ УЕФА президенти Мишель Платини, ФИФА ижроқўми собиқ вакили Жером Шампань, Иордания шахзодаси Али бин Ал-Ҳуссайн ва Тринидад ва Тобаго терма жамоаси собиқ футболчиси Дэвид Нахид ФИФА президенти бўлиш учун ўз номзодларини илгари суришганди.
Маълумот учун, президент бўлиш учун номзодлар 26 октябрга қадар қабул қилинади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
Элдор Шомуродов Италияда
Фикрлар