UZ

Сўнгги янгиликлар

04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   8 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   0 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   0 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  382 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32 01:00"Манчестер Юнайтед" форварди ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этади  2 23:54Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"  0 23:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Малайзия 2:0   0 23:24ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди  18 23:22"Манчестер Сити" — "Реал". Таркиблар маълум  29 23:05Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Австралия 3:2   1 22:50Абдувоҳид Неъматов: "Мусобақани ажойиб тарзда бошлаб олдик"  2 22:33"Порту" уч йилга еврокубоклардан четлатилиши мумкин?!  0 22:12Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда"  1

Африка миллатлар чемпионати-2023. Мусобақанинг финалчилари маълум бўлди Янгиликлар

Африка миллатлар чемпионати-2023. Мусобақанинг финалчилари маълум бўлди

Жазоирда ҳисоб бўйича 7-маротаба ўтказилаётган Африка миллатлар чемпионатининг финалчилари аниқланди.

Мезбонлар ярим финалда Нигерни 5:0 ҳисобида таслим этиб, Сенегал эса минимал натижа (1:0) билан Мадагаскардан устун келган ҳолда ҳал қилувчи баҳсга йўл олишди.

3-ўрин учун баҳс 3 февраль (23:59) куни Нигер ҳамда Мадагаскар ўртасида бўлиб ўтади. Финал эса 4 февраль куни (23:59) Баракидаги “Нельсон Мандела” номидаги ўйингоҳга белгиланган ва унда Жазоир ҳамда Сенегал бош соврин учун баҳс олиб боради.

Маълумот ўрнида, мазкур мусобақанинг Африка Миллатлар Лигасидан фарқи унда фақат қитъадаги миллий чемионатларда ҳаракат қилаётган футболчилардан тузилган терма жамоалар иштирок этади. Яъни, хориж клубларида ўйнаётган футболчилар қатнашмайди.

Африка миллатлар чемпионати-2023'да жазоирлик Аймен Махиус 5 та гол билан тўпурар бўлиб турибди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика