UZ

Сўнгги янгиликлар

14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  19 14:41"Интер" — "Торино". Чалханоглу, Тюрам ва Лаутаро асосий таркибда  0 14:00ҚПЛ. Яхшибоев ва Умаров ҳаракат қилаётган "Ордабаси" "Елимай меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  16 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  18 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  7 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  7 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  34 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  23 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  12 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  28 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5

Афғонистон U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистон ва Эрон бир нечта тактикада ҳаракат қилади" Янгиликлар

Афғонистон U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистон ва Эрон бир нечта тактикада ҳаракат қилади"

Афғонистонликлар бош мураббийии Заҳи Ҳасан ва жамоа аъзоси Ҳасибуллоҳ Аҳадий U-23 Осиё Кубоги саралаш баҳслари олдидан ўтказилган матбуот анжуманида қатнашди.

"Барчага салом. Мусобақа қизиқ ўтади, чунки яхши жамоалар жамланган", – дея гап бошлади мураббий Заҳи Ҳасан.

"Бизда ҳаммаси жойида. Ўйлайманки, яхши ўйин ўтказамиз", – деди футболчи Ҳасибуллоҳ Аҳадий.

- Ўзбекистон билан ўйинга тайёргарлик қандай бўлди?

- Шуни айтмоқчиманки, бизда тайёргарлик учун кам вақт бор эди. Ўзбекистонга энг яхши 23 нафар футболчини олиб келганмиз. Гуруҳимизда Осиёнинг энг кучли жамоалари йиғилган. Мақсадимиз – футболчиларни ўсишига хизмат қилиш. Ўзбекистон ва Эрон бир нечта тактикаларда ҳаракат қилишади. 

- Гуруҳдаги фаворит ким?

- Кимнидир ажратиб кўрсата олмаймиз. Ким яхши тайёргарлик билан майдонга тушса ва натижа қила олса, ўша жамоа кучли ҳисобланади.

Маълумот учун, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси саралаш босқичи "E" гуруҳида Афғонистон, Гонконг ва Эрон билан баҳс олиб боради. Ўзбекистоннинг дастлабки турда эртага Афғонистон билан ўйнайди. Учрашув соат 19:00 да "Жар" стадионида старт олади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика