

- Мен учун энг ноқулай ҳужумчилардан бири Ариц Адурисдир, у менга мунтазам равишда гол уриб келади.
Яхшиямки у фаолиятини якунламоқда ва энди менга осонроқ бўлар... Мен у билан Испания чемпионатида яна битта ўйин ўтказаман, умид қиламанки у гол ура олмайди, - дейди 27 ёшли тер Штеген.
Эслатиб ўтамиз, Ла Лига 1-тур доирасидаги "Атлетик" - "Барселона" (1:0) ўйинининг 89-дақиқасидаги Ариц Адурис тер Штеген дарвозасини ишғол қилган эди.
Адурис мавсум сўнггида фаолиятини якунлашини эълон қилган эди.




