Адурис Роналдуга тегишли рекордни янгилади

Aslanov Jasurbek
20 ноя 2017
Бильбаонинг “Атлетик” клуби ҳужумчиси Арица Адурис Ла Лиганинг 12-турида “Вильярреал” дарвозасини ишғол қилди.

Адурис ўз голи билан баскларга дуранг натижа келтириш баробарида Криштиану Роналдунинг рекордини янгилади. Бу ҳақда Diario Sport хабар берди.

Бу билан Арицанинг Испания чемпионатида бош билан киритган голлари сони 48 тага етди. Роналду эса Примерада бош билан рақиб жамаолар дарвозасини 47 бор ишғол қилганди. Серхио Рамос 33 та гол билан кучли учликка якун ясаган. 


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: