Адриано юрагидаги муаммолар туфайли 4–6 ҳафта ўйнай олмайди

Narzulla Saydullayev
17 июл 2014, 09:10
«Барселона» ҳимоячиси Адрианода юрак билан муаммолар пайдо бўлди.
Клуб расмий сайтининг хабарига кўра, Адрианонинг юрак юриш ритми бузилган. Бу ҳолат шифокорлар томонидан тиббий кўрик вақтида аниқланган.

Энди Адриано 4-6 ҳафта давомида даволанади. Бу давр мобайнида у махсус машғулотларни ўтказади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›