
- Робиньо келаси мавсумда ҳам “Милан” шарафини ҳимоя қилади. У ҳеч қачон уни “Сантос”га сотиб юборишимизни истамаган, у фақатгина Бразилияга қайтишни хохлаган холос. Биз бразилияликлар билан маблағ борасида келиша олмадик, шу сабаб Робиньо энди “Милан”да қолади, - Галлианининг сўзларини келтиради Corriere dello Sport.