Адель Таараб: "ПСЖ" билан келишув амалга ошмай қолганидан қаттиқ ҳафа бўлганман"

Tolibjon Qosimov
22 фев 2014, 14:39
"Милан"да ижара асосида фаолият олиб бораётган "КПР" ярим ҳимоячиси Адель Таараб "ПСЖ" билан амалга ошмай қолган келишув ҳақида гапириб ўтди.
"2011 йилда  "ПСЖ"нинг қатарлик раҳбарлари мен билан қизиқишганди. Ҳали кўплаб юлдузларни сафига қўшиб олмасидан аввал камина билан учрашишган эди.

Улар мен билан шартнома изоламоқчи бўлишганди. Бироқ Леонардо бошқа футболчиларни қўшиб олишни истаган бўлса керак. Ўша трансфер амалга ошмай қолганидан қаттиқ ҳафа бўлганим рост.

Ҳаёлан Парижга бориб бўлган ва Чемпионлар Лигасида ўйнаётган эдим ҳатто. Оқибатда эса "КПР"да қолиб кетдим. Бироқ "Милан"га келганимдан жуда хурсандман", – деди Таараб.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›