UZ

Сўнгги янгиликлар

12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистонидан ҳозирги таркибда кимлар ўйнамоқда?  0 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  0 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  5 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  12 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  9 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  30 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  5 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  27

Аброр Пирриев: "Профессионал спорт - бу соғлик ва умр эвазига бирор натижага эришиш йўлидаги машаққатдир" Янгиликлар

Аброр Пирриев: "Профессионал спорт - бу соғлик ва умр эвазига бирор натижага эришиш йўлидаги машаққатдир"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда "Локомотив" клуби шифокори Аброр Пирриев "Пахтакор" футболчиларининг йиллик маоши матбуотда эълон қилинганига ўз муносабатини билдирди.

Ҳисоб-китобга уста халқмиз. Мана, футболчилар оладиган маблағини ҳам йил, ой, соат ва дақиқасигача ҳисоблаб чиқдик. Гап бўлиши мумкин эмас. Фақат масаланинг яна бир жиҳати бор.

Спорт – бу соғлик, лекин профессионал спорт – бу соғлик ва умр эвазига бирор натижага эришиш йўлидаги машаққатдир. Дейлик бизнес қилишни ният қилган инсон молини шу нарсага тикади; спортда эса профессионалликка интилган инсон марра учун соғлигини тикади.

Кўпчилик ёшлар ҳақиқий спортчи бўлишни орзу қилади, аммо катта пул тикиладиган ҳамда обрў ва шонли нуқтага келгунига қадар ўзида ирода ва матонат топиб, йил-ўн икки ой ёзнинг жазирамаси-ю қишнинг қаҳратонида жисмоний юклама, рақобат ва жароҳатлар гирдобидан эсон-омон ўтиб, тенгқурларидан фарқли равишда ёшликнинг завқли дамларини шу ишга қурбон қила олганларгина бу маррага етиб келади.

Умр ва соғлик талаб қилувчи ушбу маррага элтувчи йўл шунчалар узун, қийин ва хавфларга бойки, ярим йўлда барчаси чилпарчин бўлиши, умрнинг қайтариб бўлмайдиган ёшлик онлари ортда қолган,  бошқа бир соҳанинг бошини ушлаш кеч, ҳаёт эса умуман бошқа изга бурилиб кетган бўлиши мумкин. Жароҳати боис “энди сизга юриш ҳам мумкин эмас” деб ташхис қўйилганда оиладаги мотамни байрамга, интиҳони ибтидога айлантира олган Миржалол Қосимовга ўхшаганларгагина насиб қилади бу марра. Ушбу марра учун соғлик тикилган экан, пировард маҳсул ҳам қийматда салмоқли бўлиши тайин. 

Алқисса, профессионал футболчилар – миллионлаб ёшлар ичида барча машаққату тўсиқларни енгиб маррага етиб келган саралардир. Уларнинг “бозор”даги қийматини нархловчилар эса харидорлар. Талаб ва таклиф; “товар”га қанча нарх бериш уларнинг иши, бунда футболчини айблаш..?

Шартномадаги барча нарса очиқланишига қарши эмасман. Бу, футболчи атрофидаги турли “ўйин”ларга барҳам берадиган ҳолат. Аммо футболчи меҳнати учун ўзига, оиласига ризқ бўлиб кирадиган маблағ, у қанча бўлишидан қатъий назар – буюрсин!

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика