UZ

Сўнгги янгиликлар

21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  2 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  6 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  4 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  21 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  7 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  1 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  37 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2

Аброр Пирриев: "Профессионал спорт - бу соғлик ва умр эвазига бирор натижага эришиш йўлидаги машаққатдир" Янгиликлар

Аброр Пирриев: "Профессионал спорт - бу соғлик ва умр эвазига бирор натижага эришиш йўлидаги машаққатдир"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда "Локомотив" клуби шифокори Аброр Пирриев "Пахтакор" футболчиларининг йиллик маоши матбуотда эълон қилинганига ўз муносабатини билдирди.

Ҳисоб-китобга уста халқмиз. Мана, футболчилар оладиган маблағини ҳам йил, ой, соат ва дақиқасигача ҳисоблаб чиқдик. Гап бўлиши мумкин эмас. Фақат масаланинг яна бир жиҳати бор.

Спорт – бу соғлик, лекин профессионал спорт – бу соғлик ва умр эвазига бирор натижага эришиш йўлидаги машаққатдир. Дейлик бизнес қилишни ният қилган инсон молини шу нарсага тикади; спортда эса профессионалликка интилган инсон марра учун соғлигини тикади.

Кўпчилик ёшлар ҳақиқий спортчи бўлишни орзу қилади, аммо катта пул тикиладиган ҳамда обрў ва шонли нуқтага келгунига қадар ўзида ирода ва матонат топиб, йил-ўн икки ой ёзнинг жазирамаси-ю қишнинг қаҳратонида жисмоний юклама, рақобат ва жароҳатлар гирдобидан эсон-омон ўтиб, тенгқурларидан фарқли равишда ёшликнинг завқли дамларини шу ишга қурбон қила олганларгина бу маррага етиб келади.

Умр ва соғлик талаб қилувчи ушбу маррага элтувчи йўл шунчалар узун, қийин ва хавфларга бойки, ярим йўлда барчаси чилпарчин бўлиши, умрнинг қайтариб бўлмайдиган ёшлик онлари ортда қолган,  бошқа бир соҳанинг бошини ушлаш кеч, ҳаёт эса умуман бошқа изга бурилиб кетган бўлиши мумкин. Жароҳати боис “энди сизга юриш ҳам мумкин эмас” деб ташхис қўйилганда оиладаги мотамни байрамга, интиҳони ибтидога айлантира олган Миржалол Қосимовга ўхшаганларгагина насиб қилади бу марра. Ушбу марра учун соғлик тикилган экан, пировард маҳсул ҳам қийматда салмоқли бўлиши тайин. 

Алқисса, профессионал футболчилар – миллионлаб ёшлар ичида барча машаққату тўсиқларни енгиб маррага етиб келган саралардир. Уларнинг “бозор”даги қийматини нархловчилар эса харидорлар. Талаб ва таклиф; “товар”га қанча нарх бериш уларнинг иши, бунда футболчини айблаш..?

Шартномадаги барча нарса очиқланишига қарши эмасман. Бу, футболчи атрофидаги турли “ўйин”ларга барҳам берадиган ҳолат. Аммо футболчи меҳнати учун ўзига, оиласига ризқ бўлиб кирадиган маблағ, у қанча бўлишидан қатъий назар – буюрсин!

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика