UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ўз уйида "Бешиктош"га мағлуб бўлди, голлардан бири Турғунбоев сабаб белгиланган пенальтидан урилди  1 00:09Англия Кубоги. "Брайтон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  1 00:05"Манчестер Сити" 1/16 финал босқичидаги энг чиройли голни ўтказди, Ҳусанов эса дебют голини урди  3 23:59А Серия. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Милан" иккита гол урди  4 23:56ЛаЛига. "Реал" - "Атлетико" баҳси асосий таркиблари маълум!  13 23:43Хаби Алонсо Бундеслига рекордини такрорлади  0 23:14Туркия. "Сивасспор" Сульшер жамоасига мағлуб бўлди, Турғунбоев 53 дақиқа ўйнади  1 22:46Антони яна энг зўри  4 22:13Назорат ўйини. "Локомотив" Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  2 21:45Аброр Пирриев Ўзбекистон футзал федерацияси тиббиёт департаменти директори этиб тайинланди  2 21:25Льюис Ҳусанов ҳақида: "Унда оғир старт бўлганди ва бугун гол урганидан хурсандман"  16 20:54Гвардиола Ҳусанов ҳақида гапирди  9 20:25Гвардиолага ёрдамга келган ўзбек  18 20:07Хосеп Гвардиола: "Кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандман"  0 19:42Абдуқодир Ҳусанов — энг яхшилардан бири!  28

Абрамовнинг Қозоғистонда ишлашига қандай қарайсиз? (Сўровнома натижалари) Янгиликлар

Абрамовнинг Қозоғистонда ишлашига қандай қарайсиз? (Сўровнома натижалари)

4 декабрь куни сайтимизга янги сўровнома қўйгандик. “Вадим Абрамовнинг Қозоғистонда ишлашига қандай қарайсиз?” деган мавзуда.
Ўтган тўрт кун ичида жами 103 киши бу сўровномада қатнашибди. Дастлаб натижаларни келтириб ўтсак.

Яхши бўлди, ҳар холда бекор юргандан кўра – 59 овоз
Ўзимизнинг клублардан таклиф кутса бўларди – 21 овоз
Қозоғистонда футбол кучли эмас, бекор кетди – 6 овоз
Қаерда ишлашининг менга фарқи йўқ – 17 овоз

Кўриб турганингиздек, энг кўп 59 киши Абрамовнинг Қозоғистонга кетганига ижобий баҳо берган. 21 киши озроқ кутса бўларди деган маънода ўзимизнинг клублардан таклиф тушишини кутса яхшироқ эди деган жавобни маъқул кўрган. 17 киши учун эса Абрамовнинг қаерда ишлашининг фарқи йўқ экан.  Ва ниҳоят 6 иштирокчи Қозоғистон футболи кучли эмас, бекор кетди деган жавобда тўхталган.

Энди бу борада бизнинг фикримизни келтирадиган бўлсак, Вадим Карленовичнинг қарорини ҳозирча тўлиқ қувватлаймиз. Чунки ўзига яраша ном чиқарган мураббийнинг бир ярим йил ишсиз юриши катта муддат ҳисобланади. Шундай экан, Абрамов “Астана”ни танлаб тўғри қилди. Мураббий у ерда қозоқ футболи билан яқиндан танишади, Европа футболи ҳавосини тотиб кўради. Орамизда Қозоғистонда футбол савияси бизникидан паст деяётганлар ҳам йўқ эмас. Лекин муҳими шундаки, улар ривожланиш учун астойдил ҳаракат қилишмоқда. Суперлигадаги ҳеч бир клуб жимгина қараб тургани йўқ.

Ўз вақтида бизда ишлаган Виктор Кумиков, Миодраг Радулович, Виктор Пасулько, Владимир Фомичев сингари мураббийлар қозоқ футболида фаолият олиб боришди ва боришмоқда. Мана энди улар сафига Вадим Абрамов ҳам қўшилди ва бундан фақат хурсанд бўлишимиз керак. Ахир ўзбекистонлик мураббийларнинг чет эл футболида ишлаши биз учун ютуқ эмасми? Абрамов ўзимизда бекор юриб олий лига клубларидан таклиф кутса бўларди, лекин бизда кўп нарса насия эканлигини инобатга олсак, мураббий учун энг маъқули нақдини танлаш эди ва шундай қилди ҳам.

Абрамов – кучли ва обрўли мутахассис. У аллақачон чемпионлик учун курашадиган клубларда ишлаш савиясига етган. Унинг учун “Навбаҳор”, “Қизилқум”, “Динамо” сингари доим муаммолар атрофида ўралашиб юрадиган жамоаларда ишлаш қизиқ бўлмаса керак. Қолаверса, бугунги кунда унга “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Локомотив” ва “Насаф” сингари кучли тўртликдан таклиф тушмаса ҳам керак. Қозоғистон чемпионатида ишлаш эса унинг учун янги мактаб саналади.

Қаерда ишлашининг фарқи йўқ деганлар эса назаримизда, мураббий қаерда бўлмасин ишласа бўлди мазмунида овоз беришган. Энг муҳими, мураббий ишсиз қолмаса бўлгани. Ўйлаймизки, Вадим Карленович “Астана”ни танлаб тўғри йўл тутди. Қозоғистонлик журналистларнинг ёзишича, улар “Астана”га Луи Ван Гал, Славолюб Муслин каби номдор мураббийларнинг келишини кутишган экан. Охир-оқибат улар учун Абрамов номи сюрприз бўлди. Ва баъзилар бунга ҳаттоки қарши чиқишди ёки бўлмаса кинояли кулиб қўя қолишди. Абрамов олдида эса битта йўл қолди: фақат меҳнат орқали кимлигини бутун Қозоғистонга намойиш этиш. Бу борада у кишига омад тилаб қоламиз.

Хайрулла Холиқов.

Сайтимизда чиққан янги сўровномада иштриок этишни унутманг.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика