UZ

Сўнгги янгиликлар

07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  1 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  2 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  3 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  2 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  2 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  1 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  26 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  3 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  5 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  3

Абрамов ёзда ҳимояни кучайтиришга ҳаракат қилади Янгиликлар

Абрамов ёзда ҳимояни кучайтиришга ҳаракат қилади

Тошкентнинг “Локомотив” клуби бош мураббийи Вадим Абрамов ёзда жамоанинг ҳимоясини кучайтиришга ҳаракат қилади.
Бу ҳақда мураббий “Қизилқум”га қарши кечган ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Мураббийнинг фикрича, “Локомотив”нинг уч нафар ҳимоячиси катта эҳтимол билан шу йилнинг кузида Инчхонда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига йўл олади. Булар - Сардор Раҳмонов, Бобур Йўлдошев ва Салим Мустафоев. Агар шундай бўладиган бўлса, унда Абрамов ихтиёрида фақат Ислом Тўхтахўжаев, Виктор Карпенко, Илҳом Суюнов ва Евгений Гоголь қолади.

Евгений Гоголь майдонга деярли тушаётгани йўқ, шу боис биринчи давра тугагач у клубни тарк этиши мумкин. Виктор Карпенкони эса мураббий охирги ўйинларда ярим ҳимоячи сифатида ўйнатмоқда. Шундай экан, чемпионлик учун курашаётган жамоа Ислом Тўхтахўжаев билан Илҳом Суюновга боғланиб қолмаса керак. Жамоага ҳеч бўлмаганда битта яхши ҳимоячи керак бўлади.  

Осиё ўйинларида футбол баҳслари 14 сентябрдан старт олади ва икки ҳафта давом этади. Бизга маълум бўлишича, августда қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Бу мусобақада 1991 йилда ва ундан кейин туғилган футболчилар иштирок этишади. Шунингдек, бош мураббий ўзи билан уч нафар ёши катта футболчини олиб кетиши мумкин. Навбатдаги Осиё ўйинларига терма жамоамизни Миржалол Қосимов олиб боради.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика